platina.uz

Ортиқхўжаевга тегишли халқаро савдо маркази ишга тушди

Собиқ ҳоким Сурхондарёдаги учрашувда ушбу марказ унга тегишли эканини билдирганди. 

Иқтисод
29 август, 15:04
Ортиқхўжаевга тегишли халқаро савдо маркази ишга тушди

29 август куни Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.

Рамзий тасма кесилиб Марказ расман очилганидан сўнг, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон Қирғизистон делегациялари ва бошқа мамлакат дипломатик корпус вакиллари “Термиз халқаро савдо маркази” фаолияти билан яқиндан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сурхондарёдаги учрашувлардан бирида марказ ўзига тегишли эканини айтганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+