Табиат бағридаги Хуфар қишлоғи
Истеъдодли фотограф Фаррух Алиев ўзи туғилиб ўсган қишлоқнинг оддийлик ва самимийлик, меҳнату сабр, муҳаббат ва ҳамжиҳатлиги ҳақида ҳикоя қилувчи бетакрор фотолар жамланмасини тақдим қилади.

Сокин тонг нурлари қишлоқнинг тор кўчаларига ёруғлик сочиб, янги кунни бошлаб беради. Қишлоқ, чексиз осмон остида, инсон ва табиатнинг уйғунлигини акс эттирувчи мукаммал манзарадир. Фақат шу ердагина кечалари юлдузларга янаям яқин бўлиши мумкин.
Деҳқонлар ер билан тил топишиб, ҳар бир уруғни меҳнат ва умид билан ер бағрига топширишади. Далаларда ҳар бир дон, ҳар бир ғўза қишлоқ ҳаётининг муҳим бир қисми, уларнинг тинимсиз меҳнати орқали улкан ҳаётий занжир давом этади.
Кечга томон, қуёш уфққа яқинлашганда, қишлоқни сокин оҳанглар қамраб олади. Бу ерда ҳаёт тинимсиз ҳаракатда бўлса-да, шу пайтда табиат ва инсон қалби ўртасидаги мувозанат ўз ифодасини топади. Қишлоқда, мана шу содда, аммо мазмунли лаҳзаларда, ҳаётнинг асл маъноси ётганини ҳис қиласиз.
Истеъдодли фотограф Фаррух Алиев ўзи туғилиб ўсган Хуфар қишлоғининг оддийлик ва самимийлик, меҳнату сабр, муҳаббат ва ҳамжиҳатлиги ҳақида ҳикоя қилувчи бетакрор фотолар жамланмасини тақдим қилади.























