UZTELECOM провайдерларида носозлик кузатилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Интернетда техник носозлик сабабли тармоқда узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жамият
20 август, 13:23
Интернетда UZTELECOM ва One-Net МЧЖ интернет провайдерлари ўртасида юзага келган техник носозлик сабабли Интернет тармоғида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳозирги вақтда компаниянинг барча алоқа тизимлари ҳеч қандай чекловларсиз штат режимида фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, компания UZTELECOM расмий манбалари фақат қуйидаги ҳаволада келтирилганини эслатиб ўтди.