11,4 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши аниқланди
Улар орасида "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖнинг 1,97 млрд сўмлик, Ўзйўлкўприк кластерининг 2,0 млрд сўмлик, Касби тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 813,5 млн сўмлик харидлари ҳам бор.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 11,4 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинганини маълум қилинди.
Агентлик томонидан жорий йилнинг апрель-май ойларида жами 11,4 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:
- Ўзйўлкўприк кластерининг Навоий филиалининг 2,0 млрд сўмлик;
- "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖнинг 1,97 млрд сўмлик;
- Касби тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 813,5 млн сўмлик;
- Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш корхонасининг 600 млн сўмлик;
- Тўрткўл тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 433 млн сўмлик;
- Тошкент вилояти Фтизиатрия ва пульмонология марказининг 405 млн сўмлик;
- Термиз давлат педагогика институтининг 383,1 млн сўмлик;
- Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг махсус эксплуатация-монтаж бўлимининг 250,5 млн сўмлик;
- "Наманган сув таъминоти" МЧЖнинг 240,8 млн сўмлик;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қашқадарё вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг 210 млн сўмлик;
- Тахиатош туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 161,2 млн сўмлик;
- Тошкент шаҳар 52-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг 140,4 млн сўмлик;
- Ургут "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйининг 117,6 млн сўмлик;
- Нарпай тумани спорт мактабининг 108,6 млн сўмлик;
- Иштихон давлат ўрмон хўжалигининг 100 млн сўмлик;
- Учқўрғон туман ободонлаштириш бошқармасининг 61 млн сўмлик давлат харидлари.
Шунингдек, қуйидаги давлат харидларида қонунчилик талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этганлиги аниқланди:
- Амударё тумани ободонлаштириш бошқармасининг 946 млн сўмлик;
- Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалининг 720 млн сўмлик;
- Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 627 млн сўмлик;
- "Ўзбектелеком" АКнинг 494,9 млн сўмлик ;
- Болалар миллий тиббиёт марказининг 312 млн сўмлик;
- Навоий вилоят спорт бошқармаси Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг 167 млн сўмлик;
- Юқоричирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 160 млн сўмлик давлат харидлари.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича агентликнинг тақдимномалари асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, кўрсатиб ўтилган давлат харидлари қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.