“Ўзбектелеком” АКда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув семинар ташкил қилинди
Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган ўқув семинарда Компания ижро аппарати, таркибидаги филиалларда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар иштирок этди.

"Ўзбектелеком" АКда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди, унда манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун мазмуни ҳам ўрганилди.
Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти билан таҳлилий танишиб бориш эса давр талабларидан бири. Шу боис, "Ўзбектелеком" АКда ходимларнинг бу борадаги билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти, амалиёти ва аҳамияти мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди.
.jpg)
Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган ўқув семинарда компания ижро аппарати, таркибидаги филиалларда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар иштирок этди.
"Ўзбектелеком" АК Фахрийлар кенгаши раиси Ғолибшер Зияев ўқув семинардан кўзланган мақсад ҳамда мазкур йўналишда компания томонидан олиб борилаётган фаолиятларга тўхталди.
.jpg)
Шундан сўнг, Тошкент давлат юридик университети "Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш" кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Саломат Ниёзованинг “Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги ЎРҚ-931-сон қонуни мазмун-моҳияти” ва "Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва жавобгарлик масалалари" мавзуларидаги маърузалари тингланди.
Тадбир сўнгида қатнашчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
