Ғуломжон Абдуллаев бронза медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик эркин курашчи қирғизистонлик рақибини мағлуб этди.

Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндорига айланди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медал қўшилди. Унга эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев муаллифлик қилди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Бекзат Алмаз ўғлидан устун келди ва учинчи ўринни эгаллади.
Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин ва 3 та бронзага етмоқда.
