platina.uz

“Уотергейт” можароси: яҳудийлар ўчакишган президент ва “тўртинчи ҳокимият”

Фаластин-Исроил можароси бўйича музокара жараёнларида Фаластин мустақиллиги учун кичикроқ қадам қўйган ҳар қандай АҚШ президенти ёки ўлдирилган, ёки турли туҳмат ва можаролар билан обрўси тўкилган.

Таҳлил
28 июль, 14:43
“Уотергейт” можароси: яҳудийлар ўчакишган президент ва “тўртинчи ҳокимият”
Фотоколлаж: Platina.uz

Бундан роса ярим аср аввал – 1974 йил 9 августда AҚШ президенти Ричард Никсон импичмент таҳдиди остида ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. Икки ярим йилдан ортиқ давом этган “Уотергейт” номли шов-шувли можаро президентнинг муддатидан олдин мансабини тарк этиши билан якунланди.

Жанжал нимадан бошланган?

1972 йил 17 июн тунида Вашингтондаги "Уотергейт" (Watergate) меҳмонхонасининг қўриқчиси Фрэнк Уиллс хоналардан бирининг эшиги очиқ эканини кўриб қолади. Эшикнинг қулф тешиги ёпишқоқ тасма билан ёпиб қўйилган эди. Қўриқчи эшикни фаррошлар ёпишни унутиб қўйгандир, деган хаёлга боради. Уиллс эшикни қулфлаб кетади. Бир соатдан кейин Уиллс эшикнинг яна очиқ турганини кўради ва полиция чақиради.

Полициячилар бинони тинтиб чиқади ва Демократик партиянинг олтинчи қаватдаги қароргоҳида беш кишини ҳибсга олади. Уларнинг ёнидан иккита мини-микрофон ҳамда унга тегишли қисмлар, шунингдек, рақамлари кетма-кет келувчи юз долларлик пулларда нақд 5300 доллар топилади.

Қўлга олинганларнинг шахсини аниқлаш чоғида улардан бири – президент Ричард Никсоннингсайловолди ташвиқоти қўмитаси ходими, яқин ўтмишда эса Марказий разведка бошқармаси ходими бўлган Жеймс Маккорд экани ойдинлашади. Қолган тўрт нафари Маямидан келган кубалик муҳожирлар эди.

Ўзларини “чилангарлар гуруҳи” деб атаган бу шахслар демократлар қароргоҳида хуфиёна тинглаш ускуналарини ўрнатишга уринишган. Айрим маълумотларга кўра, улар Никсоннинг сиёсий рақиби, Демократик партиядан президентликка номзод Жорж МакГоверннинг ҳужжатларини суратга олишган.

Ўзларини оддий талончилар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилаётган бу шахсларнинг чалкаш ишини тергов қилиш ФҚБ ходимларининг махсус тузилган гуруҳига, унга раҳбарлик қилиш эса Федерал бюро директори ўринбосари Марк Фелтга топширилди. Олдинроқ кетиб айтиш мумкинки, бу можаронинг буюртмачилари жазосиз қолган бўлса-да, ижро этувчи “пиёда”лар арзимас жазога тортилди. Масалан, Оқ уй маслаҳатчиси, шунингдек, Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти Ховард Хант суд томонидан "телефон тинглаш"нинг "техник" ташкилотчиси сифатида тан олинган ва 33 ой қамоқда ўтирган.

Бу машмашанинг асосий буюртмачиси дея гумон қилинган Ричард Никсоннинг сиёсий карьерасига эса “Уотергейт” воқеаси дастлаб ҳеч қандай таъсир кўрсатмади – у 1972 йилнинг ноябрида AҚШнинг 37-президенти этиб қайта сайланишга муваффақ бўлди.

Йўналиш ўзгариб кетди

Кейинчалик содир бўлган воқеаларнинг энг муҳим қисми “Уотергейт”даги "чилангарлар"нинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва текшириш эмас, балки республикачилар маъмуриятининг энг юқори бўғинларида сиёсий жосуслик учун жавобгарликни фош қилишга уриниш билан ифодаланади. Зеро, АҚШ Конгресс раҳбарияти "Уотергейт иши" билан қаттиқ қизиқиб қолган эди. Айнан уларнинг илтимосига биноан мустақил тергов органи ташкил этилди.

Аввалига амалдаги президент Ричард Никсон бу можарони яширишга ҳаракат қилди. Президент ва маъмурият раҳбари Боб Холдман ўртасидаги суҳбатлар аудиоёзувлари шундан далолат беради. Бироқ, кейинроқ, президент Конгресс талабига биноан, тасмани қонун чиқарувчи органга топширишга мажбур бўлганида, кимдир 18 дақиқалик ёзувларни ўчириб ташлагани аниқлашди. Ўчирилган парчани қайта тиклашнинг ҳам, айбдорни аниқлашнинг ҳам иложи йўқ эди. Бироқ, сақланиб қолган ёзувлар айбларни фош этиш учун етарли эди.

Мисол сифатида президент маъмурияти аппаратининг раҳбари Холдманнинг қуйидаги сўзларини келтириш мумкин:

"Суриштирувларга келсак, бу воқеа демократларнинг қароргоҳига уюштирилган босқинчилик масаласи билан боғлиқ. Биз мураккаб вазиятда қолдик. Федерал қидирув бошқармаси бизга бўйсунмайди... Лекин тергов ишлари анча силжиган – улар пулларнинг (агентлар ёнидан топилган 5300 долларнинг – муал.) келиб чиқиши ва пул олинган банкни аниқлаган".

Кейинги кунларда Никсон ва унинг ёрдамчилари микрофон ёзувчи остида муаммони бир неча марта муҳокама қилишга мажбур бўлгани аниқланди. Мазкур суҳбатларда миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида терговни тўхтатиш имкониятлари муҳокама қилинган. Бу масала юзасидан тергов олиб бораётган Федерал суриштирув бюроси ва унинг директори вазифасини бажарувчи Патрик Грей айнан Марказий разведка бошқармаси директори Ричард Хелмс ва унинг ўринбосари генерал Вернон Уолтерс томонидан тўхтатилиши лозим эди. Никсон бу ишга шахсан аралашгиси келмади. Таъкидлаш керак, президент маъмуриятидаги бу ўзаро суҳбатларни ёзиб олиш Ричард Никсоннинг шахсий ташаббуси билан амалга оширилган.

“Тўртинчи ҳокимият”га айланган матбуот

Ниҳоят 1973 йил январ ойида “Уотергейт” “қулфбузарлари” устидан суд жараёнлари бошланди. АҚШ (ва умуман дунё тарихида) биринчи марта суд мажлислари бутун мамлакат бўйлаб телевидение орқали намойиш этилди. Журналистлар тинмай оловга “мой сепишар” эди. Aйнан журналистлар кучли таҳлил ва синчковлик билан ўтказган журналисттик суриштирувлари ёрдамида терговчиларнинг ҳам назаридан четда қолган далил ва “илмоқ”ларни топиб беришар эди.

Айниқса, Washington Post газетаси журналистлари Боб Вудворд ва Карл Бернстайн бир қатор шов-шувли фош этувчи материалларни эълон қилишдики, улар асосида кейинчалик “Уотергейт” можароси ҳақида иккита бестселлер китоб ёзишди.

Бу китоблар худди жосуслик ҳақидаги ёки детектив қисса каби ўқилади. Айниқса, кўнгилли ва махфий ахборот манбалари билан музокаралар олиб беришгани ва улардан маълумот олишгани борасидаги воқеалар ўқувчини батамом ўзига ром этиб қўяди. Бундай манбалардан бирига "Чуқур ҳалқум" тахаллуси берилган бўлиб, у журналистларга Никсон маъмуриятига оид қимматли ва ҳеч ким билмайдиган маълумотларни тақдим этган. У журналистлар билан алоқалар махфий ва бардавом қолиши учун қўлидан келган барча айёрликларни қўллаган. У телефон орқали фақат тун пайтида гаплашар, юзма-юз учрашувлар учун ерости машина тураргоҳлари каби хуфиёна ва кимсасиз жойларни маъқул кўрар, исмлар ўрнига тахаллуслар қўллаб гаплашар эди.

Aмерикалик тадқиқотчи Самюэл Хантингтон 70-йилларда тузилган Уч томонлама комиссия учун ёзган ҳисоботида шундай деган эди: "Никсон маъмурияти даврида рўй берган иккита энг драматик ички сиёсий можаро – Пентагон ҳужжатларининг чоп этилиши ва “Уотергейт” воқеаси натижасида юзага келган можаролар жараёнида АҚШ оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг энг олий ижрочи ҳокимияти раҳбарига қарши чиқа олишди ва уни мағлуб эта олишди. Шу воқеага қадар AҚШ тарихидаги ҳеч бир сиёсий куч икки йил аввал қайта сайланган президентни лавозимидан четлатишга муваффақ бўлмаган эди. Бу Aмерика тарихидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланди."

Нега АҚШ матбуоти Никсон билан ўчакишиб қолган?

Шу ўринда бироз мавзудан четлашиб, нега АҚШ матбуоти Никсон билан бунчалик ўчакишиб қолганига эътибор қаратсак. Чунки АҚШ тарихида Никсондан ҳам баттарроқ “қовун туширган” давлат раҳбарлари ҳам бўлган. Бироқ Никсонга қарши кампания ОАВ воситасида миллий фожеа даражасига олиб чиқилган ва сайланганига энди 2 йил бўлган президентнинг истеъфоси билан якунланган.

Аввало шуни айтиш керакки, Никсон “ҳақиқий америкалик” эди. У бир ҳовуч бойлар ва яҳудий лоббиларининг истак-иродаси эмас, аввало АҚШ манфаатини устун қўядиган шахс эди. 1973 йилда айнан Никсоннинг буйруғи билан АҚШ қўшинлари Вьетнамдан олиб чиқиб кетилганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

КГБ разведкаси маълумотларига кўра, Никсоннинг ўзи атрофдагилари билан шахсий суҳбатлардан бирида нолиб айтишича, унинг яҳудий маслаҳатчилари худди “тинчлик кабутари” каби дунёнинг исталган чеккасидаги урушни тўхтатишга АҚШни мажбурлай олади. Бироқ яҳудий давлати – Исроилга таҳдид соладиган масалаларда бу беозор “кабутарлар” бирпасда ваҳший уруш “қирғийларига” айланишади. Бу масалаларда улар ҳатто ядро қуролини ишлатишга ҳам тайёр бўлишади.

Шу ўринда таъкидлаш керак, АҚШда ҳатто асосий иккита партия ҳам президентликка номзодлар қўйиш орқали “алмашиб” мамлакатни бошқаришади. Бироқ АҚШнинг қон томири бўлган миллий иқтисодиёт раҳбарлари тез ўзгармайди. Масалан, доллар чиқарадиган ягона ваколатли идора ҳамда АҚШ марказий банки вазифасини бажарувчи Федерал резерв тизимини 1987 йилдан 2006 йилгача – нақд 19 йил ашаддий сионист яҳудий Аллан Гринспан бошқарган.

Айтишларича, Исроил раҳбарияти зарур ҳолларда, яъни АҚШдан навбатдаги ёрдам ёки пул олиш керак бўлганда, АҚШ президентини ҳам аралаштирмасдан, бевосита Гринспанга мурожаат қилишган!

Фаластин-Исроил можароси бўйича музокара жараёнларида Фаластин мустақиллиги учун кичикроқ қадам қўйган ҳар қандай АҚШ президенти ёки ўлдирилгани, ёки турли туҳмат ва можаролар билан обрўси тўкилганини эсга олсак, масала ойдинлашади. Агар Никсонга қарши кампания бўронини кўтарган ОАВларнинг раҳбарлари сионистлар, бу борада жонбозлик кўрсатган журналистларнинг эса яҳудий миллатига мансуб эканини ҳисобга олсак, масала янада ойдинлашади!

Бу ҳеч қандай конспирологик хулоса эмас. Зеро, Никсоннинг ўзи ҳам “тўртинчи ҳокимият”нинг унга қарши кескин душманлик кампаниясига айни шу нақтаи-назардан баҳо берган. Унинг айтишича, “яҳудий доиралари таъсиридаги ОАВ унга қарши курашган”.

Сионист яҳудийларнинг “Еврейский обозреватель” нашрининг ёзишича ҳам, яҳудийлар Никсонни ёмон кўришган. Уни Исроилга қарши, “антисемит” деб ҳисоблашган.

Никсон ўзаро суҳбатларда яҳудийларга хушомад билан гапирмаган, қўпол сўзларни ишлатган ва буни яҳудийлар ҳақорат дея қабул қилишган. Ҳатто Никсон бир марта ўз спичрайтери – президент нутқларини ёзиб берувчи ходимининг яҳудийлар митингида қатнашиш таклифини рад этади. “Хўп, бордим ҳам дейлик, хўп, гапларимга қарсак ҳам чалишар, лекин барибир менга овоз бермайди булар. Ҳар доим шундай бўлиб келган ва шу сафар ҳам шундай бўлади. Лекин ишончим комил, менинг Исроил борасидаги позициям тўғри – Исроилни қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига тўла жавоб беради,” деган.

СССРнинг Вашингтондаги собиқ элчиси Анатолий Добринин Ричард Никсон билан “дилдан” суҳбатлашганида, Никсон унга шикоят оҳангида “одобсизлик ва нонкўрликнинг ҳам чегараси бор ахир. Лекин булар ҳаддидан ошиб кетди” деган. Никсон сўзи якунида СССР раҳбари Брежневга “Америка матбуотида унинг истеъфоси ёки импичменти борасидаги бу шов-шувларга ишонмасликни, у Оқ уйда муддати охиригача қолишини, қайсар ва сўзини шамолга совурмайдиган инсон эканини” етказиб қўйишни сўраган.

Бироқ, таъкидлаш керак, Никсон ҳам барибир яҳудий лоббиларига мажбур таслим бўлган. Қудратли яҳудий лоббиси, хусусан, унинг Давлат котиби Ҳенри Кессенжернинг сионист ва Исроилнинг ашаддий ҳимоячиси экани бунинг асосий сабаби эди, эҳтимол.

Маълумки, “Уотергейт” можаросининг олови ўчмаган пайтларда, 1973 йил октябр ойида Исроил араб давлатларига қарши “Қиёмат куни” ҳарбий операциясини бошлайди. Лекин бир ҳафтага етмасдан мисрликлар ва сурияликлар СССРнинг хуфиёна ёрдамида яҳудий аскарларининг аҳволини танг қилишади.

Шунда яҳудий давлатининг раҳбарияти яна ҳар доимгидек АҚШдан пул, қурол ва сиёсий ёрдам сўрайди. Никсон, унинг устидан мағзава ағдараётган яҳудий ОАВ ва лоббисининг раҳмини келтирмоқчи бўладими ёки Киссенжернинг таъсири биланми, ишқилиб, бу талабни қондиришга қарор қилади. “Еврейский обозреватель” нашрининг тан олиб ёзишича, Ричард Никсон зудлик билан Исроилга керак барча қурол ва маблағни беришни топширади. Бир ой ичида АҚШ ҳарбий юк самоётлари Исроилга 567 та рейсни амалга оширади. Улар яҳудий давлатига умумий ҳисобда 22 300 тонна қурол-яроғ етказиб беради.

Натижада, давлат сифатида йўқ бўлиб кетишига бир лаҳза қолган яҳудийлар давлати сақланиб қолади ва фаластинликларни ўлдириб, ерларини истило қилишда давом этади.

Иш катталаша бошлади...

Афсуски, Никсоннинг яҳудийларга хушомади ҳам фойда бермади. Никсоннинг ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш истаги кучли бўлишига қарамай, “Уотергейт” можароси баттар авж олди.

Бошланган суд жараёнида 21 киши турли жиноятларда айбдор деб топилди, улар орасида президентнинг энг яқин маслаҳатчилари, AҚШ Бош прокурори ва Никсоннинг сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича директор ҳам бор. Бунга параллел равишда демократлар ташаббуси билан республика маъмуриятининг бошқа мансабдор шахслари фаолиятига оид қатор текширувлар бошланиб кетди.

1973 йил апрел ойида Президент маъмуриятининг раҳбари Боб Холдеман истеъфога чиқди. Президентнинг ички сиёсат бўйича маслаҳатчиси Жон Эрлихман ва AҚШ бош прокурори Ричард Клейндинст “ўз хоҳишига кўра” истеъфога чиқишди. Бир йил ўтгач, учаласи ҳам “Уотергейт” терговига тўсқинлик қилиш учун тил бириктирганликда айбдор деб топилди ва турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

1974 йил феврал ойида AҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Никсонга қарши импичмент (давлат мансабдор шахсини эгаллаб турган лавозимидан четлатиш мақсадида жавобгарликка тортиш) жараёнини бошлашга қарор қилди ва Овал кабинетдаги ўзаро суҳбат тасмаларини беришни талаб эта бошлади. Никсон бу талабни рад этди, AҚШ Олий суди бу ёзувли кассеталарни прокуратурага беришни талаб қилди.

1974 йил 5 августда Никсон бир нечта тасмани эълон қилди. Улардан маълум бўлишича, Никсон жиноятни яшириш билан шуғулланган, ўз ходимларига МРБ ва ФҚБ ходимларига ҳақиқатни айтмасликни буюрган ва икки йил давомида бу воқеадан хабардор бўлмаганман, дея ёлғон гапирган.

Ниҳоят “оқ байроқ” кўтарилди.

1974 йил 9 август куни Ричард Никсон, сенатнинг импичмент ҳақидаги қарорини кутмасдан, ихтиёрий равишда истеъфога чиқишини маълум қилди.

Кечки соат 9 да Никсон AҚШ президенти лавозимидан кетиши ҳақида баёнот берди ва вертолётда кетишдан олдин Оқ уй ходимлари билан хайрлашди. Бу – Aмериканинг урушдан кейинги сиёсий тарихидаги энг драматик лаҳзалар сифатида муҳрланиб қолди. Бу – шунингдек, АҚШ тарихида биринчи марта тирик президентнинг лавозим муддати қисқартирилиши ҳисобланади.

1974 йил сентябр ойида АҚШ президенти Жералд Форд (1974-1977) Никсоннинг “айби тўла, шартларсиз ва мутлақо афв этилгани” ҳақида фармон чиқарди (АҚШ президенти жиноятчиларни авф этиш ҳуқуқига эга – муал.).

1977 йилда эса собиқ президент Никсон йўл қўйган хатолари учун Америка халқидан кечирим сўради.

“Чуқур ҳалқум” ниҳоят ошкор бўлди

Бу дунёда деярли ҳеч нарса сир бўлиб қолиб кетмайди. “Уотергейт” можаросида Washington Post газетаси журналистларини ички махфий маълумотлар билан таъминлаб турган махфий манба – “Чуқур ҳалқум”нинг кимлиги ҳам вақт ўтиши билан ошкор бўлди. У ФҚБ директори ўринбосари Марк Фелт бўлиб чиқди. Ҳа, бу можароли ишни тергов қилиш бўйича тузилган ФҚБ ходимлари махсус гуруҳининг раҳбари Марк Фелт шу манба экани 2005 йилда расман ошкор қилинди.

Айрим тахминларга кўра, шахсий манфаатлар ва ФҚБ директори лавозимини эгаллаш истаги Фелтни шундай жиноят содир этишга ундаган – у тергов сирларини журналистларга ошкор қилган. Расмий сирларни ошкор қилгани учун қамоқ жазоси олишдан қўрқиб, шунча йил сукут сақлашга мажбур бўлган. 2008 йил декабр ойида Марк Фелт Калифорниядаги ҳосписда (ўлим тўшагида ётувчи беморларнинг азоблари енгиллаштириладиган тиббий муассаса) 95 ёшида вафот этди.

“Уотергейт”нинг АҚШ жамиятига таъсири

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, “Уотергейт”, AҚШдаги коррупция ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича бошқа шов-шувли жанжалларга қарамай, ҳамон ҳокимиятни энг юқори даражада суиистеъмол қилиш рамзи ҳисобланади. Бу можаро АҚШ жамиятига катта таъсир қилди.

Энг аввало, “Уотергейт”АҚШ журналистикаси тарихида бурилиш нуқтаси бўлди. Aвваллари матбуот соҳасига фақат газета ишининг фидойилари – ўз ижтимоий мавқеларини паст ҳисоблайдиган мутахассислар ишга келган бўлса, “Уотергейт” можаросидан кейин бу соҳага илғор ғоялар учун курашишга ва консерватив “аждаҳо”ларни ўлдиришга иштиёқи баланд инсонлар ёпирилиб кела бошлади.

Авваллари журналистлар жамиятда ҳурмати шубҳали шахслар сифатида маълум бўлса, бу можародан кейин улар элита ҳам ҳисоблашадиган, мажбуран ҳурмат қиладиган одамларга, тақдирлар ва тарихларда бурилишлар ясай оладиган табақа вакилларига айланишди. Журналистика том маънода “тўртинчи ҳокимият”га айланди.

“Уотергейт” можароси нафақат президентнинг лавозимдан кетиши, балки унинг атрофидаги 40 га яқин мансабдор шахсларнинг жазоланишига сабаб бўлди. Айримлари истеъфога кетишга мажбур бўлди, айримлари – 25 киши турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Шу билан бирга, “Уотергейт” можаросидан кейин АҚШ Конгресси “Президентнниг барча ёзув ва материалларини сақлаш ҳақида” (1974), “Ҳукуматдаги одоб-ахлоқ ҳақида” (1978), “Президент ҳужжатлари ҳақида” (1978) ва мустақил агентлик – “Миллий архивни ташкил этиш ҳақида”ги (1984) қонунларни қабул қилишга ундади.

“Уотергейт” сўзи эса, аниқроғи, “гейт” қўшимчаси ҳукумат миқёсидаги хуфиёна жиноятларни ифода этиш учун фойдаланиб келмоқда. 2001 йилда CBC News изоҳ беришича, бу атама “этикага зид хатти-ҳаракат ва ҳақиқатни яширишни англатади”.

Масалан, New York Times нашрининг 2006 йил 5 ноябрдаги сонида Қозоғистон билан боғлиқ “Нефт, пул ва коррупция” номли мақола асосида “Казахгейт” атамаси пайдо бўлган. Бу можаро доирасида АҚШ ҳукумати Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Жеймс Гиффенни 1990-йилларда Ғарб компанияларини нефт қазиб бўйича шартномалар билан “таъминлаш” мақсадида қозоқ ҳукумати раҳбарларига пора беришда айблаган. Оқибатда Гиффен кичик жарима билан қутулган.

Абулфайз Сайидасқаров

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+