platina.uz

БМТ бош котиби аянчли иссиқлик "эпидемияси"дан огоҳлантирди

Ер юзида 21 ва 22 июл  кунлари рекорд даражада энг иссиқ ҳароратлар қайд этилди. 

Жаҳон
26 июль, 11:50
БМТ бош котиби аянчли иссиқлик "эпидемияси"дан огоҳлантирди

Бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар ҳаддан ташқари иссиқлик "эпидемияси" билан юзма-юз келмоқда, дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ўртача кунлик ҳарорат бўйича рекордлар янгиланмоқда.

Европа Иттифоқининг Иқлим ўзгариши бўйича хизмати (Copernicus) ўтган якшанба, 21 июлни рекорд даражадаги энг иссиқ кун деб эълон қилди. Шундан сўнг, 22 ва 23 июль кунлари ҳарорат бир хил диапазонда кўтарилишда давом этди, дейди БМТ бош котиби.

"Бошқача қилиб айтганда, ўтган якшанба, душанба ва сешанба кунлари рекорд даражадаги энг иссиқ уч кун бўлди... Ер тобора исиб, ҳамма учун хавфлироқ бўлиб бормоқда. Миллиардлаб одамлар ҳаддан ташқари иссиқлик эпидемияси билан юзма-юз келмоқда", — деди БМТ Бош котиби матбуот анжуманида.

Copernicus илмий-тадқиқот марказининг фикрича, ҳозир қиш бўлган Жанубий яримшар ўртача ҳароратнинг ошишини тўлиқ таъминлай олмайди. Аввалроқ, рекорд ҳарорат 2016 йил август ойида бир неча кун давом этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+