platina.uz

Ҳабиб Нурмагамедовга нисбатан иш қўзғатилди

Бунга спортчининг федерал солиқ идоралари олдидаги катта қарзи сабаб бўлган. 

Спорт
24 июль, 13:20
Ҳабиб Нурмагамедовга нисбатан иш қўзғатилди

UFC собиқ юлдузи Хабиб Нурмагомедовга нисбатан иш очилди.

Иш суд ижрочилари томонидан спортчининг Доғистон Республикаси Федерал солиқ хизмати олдидаги қарзи туфайли қўзғатилди, деб хабар беради РБК.

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпионининг қарзи 79,4 миллион рублни ташкил қилади. Маълумотни Федерал суд ижрочилари хизмати Бош минтақалараро (ихтисослаштирилган) бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади.

Шу ой бошида Федерал солиқ хизмати собиқ чемпионнинг банк ҳисобларини ҳибсга олди ва аввалроқ Нурмагомедовга тегишли бўлган бир қанча компанияларни ёпди.

Шунингдек, Россиянинг хайрия жамғармасининг аккаунти ҳам блоклангани хабар қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+