platina.uz
Жамият

"Бекободцемент” менежери талон-торожликда айбланди

У корхонанинг 30 тоннага яқин цемент маҳсулотини бошқага сотиб юборган. 

"Бекободцемент” менежери талон-торожликда айбланди

Бекобод шаҳар суди биносидаги очиқ суд мажлисида “Бекободцемент” АЖнинг сотув бўлими ҳудудий менежери лавозимида ишлаб келган айбланувчига суд ҳукми ўқилди. Ҳукм Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, П.А. жами оғирлиги 29,68 тонна бўлган 21.253.106 сўмлик цемент махсулотлари “BTL” МЧЖ учун юборилган бўлсада, ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида уни МЧЖга етказиб бермаган. Аксинча маҳсулотни “Home Depot” МЧЖга нақд пул эвазига сотиб юбориб, жамиятнинг 21.253.106 сўмлик мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Судланувчи П.А суд муҳокамасида унга эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини билдирди. Суд давлат айбловчиси фикрларини, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, айб далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи М-400 маркали цемент махсулотларини ҳар бир килограммини 530 сўмдан сотишга келишган.

Якуний ҳукмга кўра, П.А. 1 (бир) йил муддатга корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 15 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Шунингдек, П.А Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси депозит ҳисоб рақамига 21 253 106 сўм тўлаган. У етказилган зарарларни қоплашга қаратилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid