Шавкат Мирзиёев Трампга уюштирилган суиқасдга муносабат билдирди

Ўзбекистон раҳбари бу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаган. 

Сиёсат
14 июль, 13:07
Шавкат Мирзиёев Трампга уюштирилган суиқасдга муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга суиқасд уюштирилганига муносабат билдирди. 

"Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралади ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни Доналд Трамп Пенсилванияда сайловчилар учрашув ўтказаётганда суиқасдга учради. Суиқасдда бир киши вафот этди, Трамп кичик жароҳат олди. 
 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+