platina.uz
Жамият

Uzcard тўлов тизимида узилишлар кузатилди

Куни кеча электр энергия учун тўловларда ҳам муаммолар содир бўлганди. 

Uzcard тўлов тизимида узилишлар кузатилди

Ўзбекистон бўйлаб Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатилди.

Фойдаланувчилар ушбу карталарда ҳисобларини кўра олмадилар, шунингдек, пул ўтказиш ва бошқа функциялар ишламай қолди.

Эслатиб ўтамиз, 7 июл санасида электр энергиясига тўловларда носозликлар содир бўлганди. Жумладан, тўловлар миқдорининг икки баробар ҳисобланиши қайд этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" носозлик бир неча соат ичида бартараф этилганини маълум қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid