Эверест чўққисидан 11 тонна чиқинди йиғиб олинди
Бироқ тоғни тўлиқ тозалаш учун бир неча йиллар керак бўлиши айтилади.
![Эверест чўққисидан 11 тонна чиқинди йиғиб олинди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/a1f8a03cf3ced6eb214b822d64ea4dcd_1200_628_1.e94ff183a70c.webp)
Эверест чўққиси "катта тозалаш"дан ўтди: Непал ҳукумати томонидан молиялаштирилган жамоа бир неча ҳафта давомида асосан таянч лагер ҳудудидаги қияликларни тозалашга сарфлади.
Улар чўққида 11 тонна ахлат йиғишди, бироқ тоғни тўлиқ тозалаш учун кўп йиллар керак бўлиши мумкин – гарчи яқинда вазият ижобий томонга ўзгарган бўлса ҳам.
Непал расмийлари альпинистларга ўзлари қолдирган чиқиндиларни тозалашни буюради, бироқ ҳамма ҳам ўз ахлатини ўзи тозаламайди, бунга табиий шароит ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Гуруҳ аъзоси Анг Бабу Шерпа:
“Ахлатнинг аксарияти эски экспедициялардан. Сўнггилардан унчалик чиқинди қолмайди, чунки бугунги кунда қоидалар ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият томонидан қатъий ўрнатилган ва альпинистларнинг ўзлари ҳам янада масъулиятлироқ.
Ўн йил олдин Непал ҳукумати альпинистларни ахлат йиғиш ва ўзлари билан олиб кетиш мажбуриятини олган эди. Аммо экстремал шароитларда ҳамма ҳам талабни бажаришга тайёр эмас, чунки улар ўз ҳаётларини сақлаб қолишга эътибор қаратишади: дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш ҳаёт учун хавфлидир ва ўликлар ҳам ён бағирларда қоладилар.
Тозалаш гуруҳи аъзолари беш кишининг жасади қолдиқларини топиб жўнатишган.