Бири 18 ёшда, яна бири 32 ёшда паспортли бўлди
Уларга бир куннинг ўзида ҳомийлик асосида ID карталар расмийлаштириб берилди.
Жамият
6 июль, 10:52
5 июл куни Денов тумани адлия бўлими 2-ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан маҳаллалар аҳолиси муаммолари ўрганилди.
Лағмон ота ва Қовунлисой маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Исмоилов Бобомурод, 2006 йилда туғилган Ботирова Зилолалар шу кунга қадар паспорт олмаганликлари аниқланди.
Бўлим ходимлари ташаббуси билан ушбу фуқароларга бир куннинг ўзида ҳомийлик асосида ID карталар расмийлаштириб берилди.