"Микрокредитбанк" ипотека кредитларини тақдим этмоқда
Кредитлар 2 хил кўринишда 15 фоиздан бошланадиган бошланғич тўлов билан ажратилади.
"Микрокредитбанк" 2 хил кўринишда ипотека кредитларини тақдим этади. Хусусан, "Имконият ипотекаси" кредити ўз уйингизга эга бўлишга имкон беради.
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар учун имтиёзли шартларда ушбу кредит таклиф этилади.
Шартлари:
- Муддати – 20 йилгача;
- Бошланғич тўлов – 15% дан бошлаб;
- Имтиёзли давр – 6 ой;
- Йиллик фоизи – 18%.
Кредит ўзини ўзи банд қилган ва/ёки расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун ҳам ажратилади.
Шунингдек, МКБАНК бирламчи бозордан ҳам янги квартира сотиб олиш учун 20 йил муддатга ипотека кредитини таклиф қиляпти.
Шартлари:
- муддати – 20 йилгача;
- бошланғич тўлов – 15% дан бошлаб;
- имтиёзли давр – 6 ой;
- йиллик фоизи – 18% дан.
Кредит ўзини ўзи банд қилган ёки расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун ҳам ажратилади.
Бунда кредитнинг максимал миқдори:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўм;
- Тошкент шаҳрида уй-жой хариди учун – 420 млн. сўм.
Орзунгиздаги уйга МКБАНК билан эга бўлиш вақти келди!
Қўшимча маълумотга эга бўлиш учун 1285 га қўнғироқ қилинг.