Ўзбекча википедия маъмури ҳалок бўлди
ЎзДЖТУ талабаси бўлган Муҳаммадали Икрамов ўзбек тилидаги википедияда қарийб 600 дона мақола яратган.
Тошкентда ўзбекча википедия маъмури Муҳаммадали Икрамов бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Икрамов пойтахтдаги "Бўрижар" канали чўмилишга бориб, чўкиш оқибатида вафот этган.
Икрамов Муҳаммадали Тўлқинжонович 2004 йилнинг 16 апрелида Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 2021 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга кирган. У ерда филология ва тилларни ўқитиш мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Асосан ўзбекча википедияда фаолият юритган Икрамов икки йил давомида ўзбек тилида қарийб 600 та мақола ва 5 мингдан зиёд саҳифа яратди, минглаб мақолани таҳрир қилди Викимаълумотларда эса 3 мингга яқин таҳрир қилди.
Умуман олганда, Муҳаммадали Икрамов Викимедиа жамғармаси лойиҳаларида 26 мингдан ошиқ таҳрир қилган, дейилади лойиҳа сайтида.