Хитой ва АҚШ ядровий қурол бўйича норасмий музокараларни бошлади
АҚШ вакиллари Хитой Тайван можаросида мағлубиятга учраса, ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида гапирган.
АҚШ ва Хитой март ойида беш йил ичида биринчи марта ядровий қуроллар бўйича ярим расмий музокараларни қайта бошладилар, деб хабар беради Reuters ахборот агентлиги.
АҚШ вакиллари Хитой Тайван бўйича можарода мағлубиятга учраса, ядро қуролидан фойдаланиши ёки қўллаш билан таҳдид қилиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирганидан сўнг, Хитой вакиллари улар билан учрашиш истагини билдиришди. Пекин демократик тарзда бошқариладиган оролни ўз ҳудуди деб билади, аммо Тайван ҳукумати бу даъвони рад этади.
"Улар АҚШ томонига ядро қуролидан фойдаланмасдан Тайван устидан анъанавий курашда ғалаба қозонишга қодир эканликларига мутлақо амин эканликларини айтишди", дейди олим Девид Санторо, Track Тwо музокараларининг америкалик ташкилотчиси.
Шанхай меҳмонхонаси конференция залида бўлиб ўтган икки кунлик мунозараларда Вашингтондан ўнга яқин делегатлар, жумладан собиқ амалдорлар ва олимлар иштирок этди.
Пекин олим ва таҳлилчилардан иборат делегация юборди, улар орасида Халқ озодлик армиясининг бир неча собиқ зобитлари ҳам бор эди.
Ядро қуролига эга давлатлар ўртасидаги норасмий музокаралар йирик иқтисодий ва геосиёсий масалалар бўйича қарама-қаршиликда бўлиб ўтди, Вашингтон ва Пекин раҳбарлари бир-бирларини ёмон ниятда иш тутишда айблаган.
Ноябрь ойида икки давлат ядровий қуроллар бўйича Биринчи кенгаш музокараларни қисқа муддатга давом эттирди, аммо бу музокаралар ўшандан бери тўхтаб қолганди.
Пекиннинг ядровий арсенали 2021 ва 2023 йиллар оралиғида 20 фоиздан кўпроққа ошганини тахмин қилган Пентагон, октябр ойида Хитой "агар Тайвандаги одатий ҳарбий мағлубиятга учраса, ядродан фойдаланишни ҳам кўриб чиқишини" айтди.
Хитой Тайванни ўз назоратига олиш учун куч ишлатишдан ҳеч қачон воз кечмаган ва сўнгги тўрт йил ичида орол атрофида ҳарбий ҳаракатларни кучайтирган.
COVID-19 пандемиясидан сўнг кенгроқ хавфсизлик ва энергетика масалалари бўйича ярим расмий мунозаралар давом эттирилди, бироқ фақат Шанхай учрашувида ядро қуроли ва позицияси батафсил кўриб чиқилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ўтган йили расмий Пекинда 500 та операцион ядро каллаклари борлигини ва 2030 йилга бориб 1000 дан ортиқ ядро каллакларига эга бўлишини тахмин қилган эди.
Бу АҚШ ва Россия томонидан мос равишда 1770 ва 1710 оператив каллаклар билан солиштирилади. Пентагон 2030 йилга бориб Пекин қуролларининг катта қисми юқори тайёргарлик даражасида сақланиши мумкинлигини айтди.
2020 йилдан бошлаб Хитой ҳам ўзининг арсеналини модернизация қилди, янги авлод баллистик ракета сув ости кемасини ишлаб чиқаришни бошлади, гипертовушли силжишли транспорт воситаларининг жанговар каллакларини синовдан ўтказди ва мунтазам ядровий қуролли денгиз патрулларини чиқарди.
Қуруқликдаги, ҳаводаги ва денгиздаги қуроллар Хитойга «ядро триадаси»ни – йирик ядровий давлатнинг ўзига хос белгисини беради.
Хитой ҳам икки ядровий давлатдан бири - иккинчиси Ҳиндистон - ядро алмашинувини бошламасликка ваъда берган. Муҳокамаларга доир ҳисобот АҚШ ҳукумати учун тайёрланмоқда, аммо ошкор этилмайди, деб қўшимча қилинган.
АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўтган йили ядровий сув ости кемалари технологиясини алмашиш ва янги тоифадаги кемаларни ишлаб чиқиш бўйича келишув имзолади, Вашингтон ҳозир Сеул билан потенциал атом ҳужумига жавоб чораларини мувофиқлаштириш учун ишламоқда.
Вашингтоннинг ядровий қуролга оид сиёсати, агар хавфни олдини олиш муваффақиятсиз бўлса, улардан фойдаланиш имкониятини ўз ичига олади, аммо Пентагон буни фақат ўта оғир шароитларда кўриб чиқишини айтади.
Хитойлик делегатлардан бири "Хитой ядро қуроллари ҳали ҳам АҚШнинг зарбаларига олдида заиф эканлиги" ҳақидаги маълумотларга ишора қилди.