Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси вафот этди
Сунарио Картадината шунингдек, Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси вазифасини ҳам бажарган.

Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината 13 июн куни Тошкентда вафот этди.
Бу ҳақда элчихона ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берди.
У элчи вазифасида 2019 йилдан буён ишлаб келаётганди.
74 ёшли Сунарио Картадината шунингдек, Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси вазифасини ҳам бажарган.