platina.uz
Спорт

Тошкентда Гиннесс рекорди ўрнатилди

Рекордни янгилашда 6 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди.

Тошкентда Гиннесс рекорди ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортида олти нафар ўзбекистонлик спортчи 13 тонналик самолётни тортишди. Бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган мутлақ рекордга айланди.

Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси хоним иштирокида Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси оғирлиги 13500 кг бўлган самолётни 100 метр масофага 46,7 сонияда тортиб боришди.

Қайд этиш жоизки, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилди. Бундан олдинги рекорд самолётни 60 сония ичида тортиб бориш эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid