Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда эрталаб соат 05:10 да ҳайит намози ўқилади.

Жамият
12 июнь, 15:13
Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июн якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Мусулмонлар идораси намоз вақтларини эълон қилди. 

 Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон                           05:00
Наманган                         05:00
Фарғона                            05:00
Тошкент ш.                     05:10
Тошкент в.                       05:15
Сирдарё                            05:15
Жиззах                               05:15
Самарқанд                       05:20
Сурхондарё                     05:20
Қашқадарё                      05:25
Навоий                              05:25
Бухоро                               05:30
Хоразм                               05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 16 июн санасида Қурбон ҳайити нишонланади. 17-18 июн кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+