platina.uz
Жаҳон

Ойга парвоз қилган астронавт авиаҳалокатда вафот этди

У машҳур "Ернинг кўтарилиши" суратининг муаллифи эди. 

Ойга парвоз қилган астронавт авиаҳалокатда вафот этди

"Аполлон 8” кемасида Ой атрофида парвоз қилган ва коинотда энг машҳур фотосуратлардан бирини олган америкалик астронавт Уилям Андерс 90 ёшида енгил самолётда парвоз қилаётганда вафот этди.

Расмийларнинг айтишича, унинг самолёти Вашингтон штатидаги Сиэт аҳоли пункти шимолида сувга қулаган. Андерснинг ўғли Грег отаси кичик самолётда учаётганини ва унинг жасади жума куни тушдан кейин топилганини тасдиқлади.

" Оиламиз кўнгли вайрон бўлди. У зўр учувчи эди. Биз уни соғинамиз", - дейилади оила баёнотида.

1968 йилда Андерс Ойга етиб келган биринчи экипажли космик кема бўлган "Аполлон 8" миссияси учун ой модулининг учувчиси эди. У сайёрамизнинг космосдан олинган энг машҳур суратларидан бири - "Ер кўтарилиши" рамзий фотосуратининг муаллифи эди. Сурат Рождество арафасида олинган.

Ойга парвоз қилган астронавт авиаҳалокатда вафот этди

Унда Ернинг жонсиз Ой юзаси горизонтидан юқорига кўтарилиши тасвирланган. Кейинчалик Андерс бу фотосуратни космик дастурга қўшган энг муҳим ҳиссаси деб атади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid