БМТ Грузия бўйича резолюцияни қабул қилди
Ўзбекистон мазкур овоз беришда бетараф қолди.
БМТ Грузия ҳудудлари бўйича Россияга қарши резолюцияни қабул қилди.
4 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси 103 овоз, 9 қарши ва 52 бетараф овоз билан Грузиянинг эгаллаб олинган ҳудудларидан бўлган кўчирилганлар ва қочқинларнинг Абхазия ва Цхинвалидаги уйларига қайтиш ҳуқуқини тан оладиган резолюцияни қабул қилди.
Россиядан ташқари Беларус, Бурунди, Куба, Мали, Никарагуа, Шимолий Корея, Сурия ва Зимбабве қарши овоз берди.
«Йўқ» овозлари сони 9 тани ташкил этди, бу ўтган йилги каби, давлатлар таркиби бир хил, фақат Мали «йўқ» овозига қўшилди ва Судан қатнашмади.
Ўтган йилга нисбатан резолюцияни қўллаб-қувватлаганлар сони 100 тадан 103 тага кўпайган. Бу йил резолюцияни уч давлат – Аргентина, Арманистон ва Жанубий Африка қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, Грузия 2023 йилда стратегик шериклик ўрнатиш бўйича қўшма баёнот имзолаган Хитой резолюцияни қўллаб-қувватлашдан ўзини тийган. Ўзбекистон бетараф қолди.
Ўтган йили 100 давлат ёқлаб, 9 мамлакат қарши, 59 таси эса бетараф овоз берган.