platina.uz
Жаҳон

Дунёда илк бор одам парранда гриппи А билан касалланди

Бемор апрел ойининг охирида вафот этган.

Дунёда илк бор одам парранда гриппи А билан касалланди

Мексикада одамнинг парранда гриппи А (H5N2) билан биринчи касалланиш ҳолати қайд этилди.

Касалланган шахс Мексика штатида яшовчи 59 ёшли эркак бўлган, деб хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Женевадаги штаб-квартираси матбуот хизмати.

Эркак 24 апрель куни вафот этган. У парранда ёки бошқа ҳайвонлар билан алоқада бўлмаган.

“17 апрель куни беморда иситма, нафас қисилиши, ич кетиши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик кузатилди. 24 апрель куни бемор тиббий ёрдам сўраб, "Исмаил Косио Виллегас" Миллий респиратор касалликлар институтига ётқизилган ва аҳволи мураккаблашгани сабабли ўша куниёқ вафот этган”, — дейилади хабарда.

ЖССТ вируснинг одамлар орасида янада тарқалиш хавфини паст деб баҳоламоқда. Шунингдек, март ойида бемор яшаган Мексика штати билан чегарадош Мичоакан штатидаги паррандачилик фермасида А(H5N2) парранда гриппи эпидемияси аниқлангани маълум қилинган.

Қўшма Штатларда H5N1 қуш гриппи соғин сигирлар орасида тарқалишда давом этар экан, мамлакат одамларда қўлланилиши мумкин бўлган 5 миллион дозага яқин гриппга қарши вактсинани тайёрламоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid