platina.uz

Қорақалпоғистондаги аёллар тадбиркорликда етакчи бўлмоқда

Бунда уларга “Микрокредитбанк”дан олинган кредитлар катта ёрдам бермоқда.

Жамият
3 июнь, 16:14
Қорақалпоғистондаги аёллар тадбиркорликда етакчи бўлмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор сабаб, тадбиркор аёллар сони йилдан йилга ортмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида аёлларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда “Микрокредитбанк” АТБ ҳам фаол иштирок этиб келади. Бу борада банк кўмагида ўз бизнесини йўлга қўйган кўплаб аёлларимизни эътироф этишимиз мумкин. Жумладан, Қорақалпоғистонлик тадбиркор аёлларимизнинг бугунги фаолияти ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Хусусан, Амударё туманида фаолият юритувчи ЯТТ Гулфия Худайберганова уй-боғча очиш мақсадида банкнинг 157 миллион сўмлик кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда туман аҳолиси учун нодавлат мактабгача таълим муассасасини очди. Айни дамда 5 нафар аёл-қизни иш билан таъминлаб, ўз табдиркорлигини янада кенгайтириш ниятида.

Чимбой туманидан “Алтин сандиқ” МЧЖ раҳбари Сарвиноз Даулетниязова ҳам банкдан нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида 271 миллион сўм миқдорда кредит олиб, ўз тадбиркорлигини янада кенгайтирди ва 4 нафар аёл-қизни иш билан таъминлади.

Нукус шаҳридаги “МИЙРАС СТОМ” МЧЖ раҳбари Эндира Утамбетова стоматология хизматларига асбоб-ускуна сотиб олиш учун банкдан 200 000 000 сўм кредит олди ва 4 нафар аёлни ишли қилди.

Бугун бу каби аёл тадбиркорларимизнинг фаолияти ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Чунки улар ўз тадбиркорлиги орқали жамиятимизда муносиб ўринга эга бўлиш билан бирга маҳалласидаги ёшлар ҳамда аёлларни иш билан таъминламоқда, шунингдек, банкдан олинган кредитдан оқилона фойдаланмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 2 минг нафардан ортиқ хотин-қизнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга 23 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар Қорақалпоғистондаги аёл тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилди.

Банк Ахборот хизмати

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+