Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистон вакили биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланган. 

Сиёсат
1 июнь, 9:07
Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси этиб сайланди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов БМТда масъул лавозимга тайинланди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида 2025-2028 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари сайлови бўлиб ўтди.

Аъзо давлатлар ўртасида ўтказилган яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошқа номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаб Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланди.

17 давлат, жумладан, Ўзбекистон вакиллари ушбу тузилмадаги 9 ўрин учун ариза топширган. Аризачилар орасида Бурунди, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Испания, Камерун, Кот-дъИвуар, Литва, Марокаш, Парагвай, Корея Республикаси, Шимолий Македония, Того, Хорватия, Эфиопия ва Жанубий Африкадан вакиллар бор эди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Саидов аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз тўплаган.

Ўзбекистон биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди ва Марказий Осиёдан ушбу органга аъзо бўлган биринчи давлат бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита БМТнинг мустақил экспертлардан ташкил топган органи саналади. Ушбу пактда 173 та давлат иштирок этади. Ўзбекистон ушбу халқаро ҳужжатга 1995 йилда қўшилган. Қўмита фаолияти инсоннинг барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлашга қаратилган.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+