platina.uz

Ўтган йили йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши камайди

Солиқ ва божхона тўловлари сезиларли кўтарилгани боис, бизнес ва аҳолидан ундириладиган солиқлар ўсган.

Иқтисод
31 май, 13:50
Ўтган йили йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши камайди

2023 йилда бюджетга тушумларнинг ўсиши секинлашган. 2022 йилда бюджет даромадлари 22,4 фоизга ўсган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 14,8 фоиз бўлган холос.

2023 йилги давлат бюджети ижроси тўғрисидаги “Фуқаролар учун бюджет” нашрида шундай маълумотлар келтирилади.

Солиқ ва божхона божлари сезиларли кўтарилгани боис, бизнес ва аҳолидан ундириладиган солиқлар ўсган. Хусусан, ер солиғидан тушумлар 29,9 фоизга, мол-мулк солиғидан тушумлар 27 фоизга, жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан тушумлар 23,25 фоизга, божхона божларидан тушумлар эса 67,2 фоизга ошган.

Лекин шунга қарамасдан, давлат бюджети даромадлари ўсиши секинлашганини йирик солиқ тўловчиларининг бюджет тушумларининг улуши қисқаргани билан изоҳлаш мумкин.

Жумладан, энг йирик солиқ тўловчилар – Навоий кон металлургия комбинатининг улуши 0,41 фоизга, Олмалиқ кон металлургия комбинатининг улуши эса 2,38 фоизга, Ўзбекистон металлургия комбинатининг улуши эса 0,34 фоизга камайган.

Бир қатор энергетика корхоналарининг ҳам бюджет тушумларидаги улуши ўтгагн йилдагидан кам бўлган. Мисол учун Ўзбекнефтегазда – 0,22, Ҳудудгахтаъминотда – 0,21, Ўзтрансгазда – 0,92, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи”да – 0,16, “Uz-Kor Gas Chemical”да - 0,25, Ўзбекистон металлургия комбинатида – 0,34 фоизли пасайиш кузатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+