Лайм касаллигининг пайдо бўлиши Пентагоннинг биологик лабораториялари билан боғлиқ бўлиши мумкин
Бу касалликлар мукаммал ва кўринмас қурол ҳамда “камбағаллар учун ядро бомбаси” деб аталган.
“Лайм касаллиги Aмерика биологик лабораторияларидан келиб чиққан бўлиши мумкин”. Тиббиёт бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар муаллифи Крис Нюби машҳур журналист Такер Карлсон билан суҳбатида шундай фикрни ўртага ташлаган.
"Лайм касаллиги 1970-йилларнинг ўрталарида AҚШда биоқуроллар дастури авжига чиқмагунича катта муаммо ҳисобланмас эди. Шундан кейин ўша учта даҳшатли касаллик - Лайм артрити, “Рокки” қояли тоғлар тошмали иситмаси, ҳамда “Бабезия” деб номланган паразит пайдо бўлди", - деган Крис Нюби.
Олим бу касалликларни мукаммал ва кўринмас қурол ҳамда “камбағаллар учун ядро бомбаси” деб атаган. Бироқ, Нюбининг сўзларига кўра, аксилтаъсир ҳам юзага келиши мумкин. Чунки каналар ташувчи янги микробларни етиштириш кутилмаган салбий оқибатларга олиб келади.
Маълумот учун, “Лайм касаллиги” - бу Borrelia burgdorferi бактерияси қўзғатадиган юқумли хасталик бўлиб, иксодид (яйлов) каналари (лат. Ixodidae) орқали одамга ўтиши мумкин. AҚШ Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказлари (CDC) веб-сайтидаги маълумотларга кўра, бу касаллик ҳар йили мамлакатда 476 мингга яқин одамни хасталантиради.