platina.uz

Полша ўз ҳудудига ядро қуроли жойлаштиришга тайёрлигини билдирди

Мазкур хабар расмий Москва эътиборини тортди. Россия ТИВга кўра, мамлакат ва НАТО ўртасида можаро юз берса, мазкур объектлар "қонуний нишон"га айланади. 

Жаҳон
23 апрель, 10:49
Полша ўз ҳудудига ядро қуроли жойлаштиришга тайёрлигини билдирди

Полша Америка ядро қуролини ўз ҳудудига жойлаштиришга тайёр, деди республика президенти Анжей Дуда 22 апрель куни АҚШга ташрифидан сўнг "Факт" газетасига берган интервьюсида.

У бу мавзуни Вашингтонда муҳокама қилганини тасдиқлади. "Яширмайман, мендан бу ҳақда сўрашганида, тайёрлигимиз ҳақида айтганман. Агар иттифоқчиларимиз НАТОнинг шарқий қаноти хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун ҳудудимизда биргаликда фойдаланиш учун ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилсалар, биз тайёрмиз", — дея тушунтирди президент. Дуда бу тайёргарликни Россия Калининград вилоятини «борган сари ҳарбийлаштираётгани» ва ўзининг тактик ядро қуролларини Беларусда жойлаштиргани билан изоҳлади.

Худди шу куни Москва бу хабарга муносабат билдирди. "Агар бундай режалар амалга оширилса, ҳарбийлар, албатта, вазиятни таҳлил қилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам бизнинг хавфсизлигимизни кафолатлаш учун зарур бўлган барча чораларни, барча зарур жавоб чораларини кўради", деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.

Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Россия ўзининг ҳарбий режасида Полшага "алоҳида эътибор ва юзага келадиган таҳдидларга мувофиқ» муносабатда бўлади. "Варшава Россия Бош штабидаги ҳарбий режачиларнинг эътиборини янада кўпроқ жалб қилмоқчи бўлган кўринади», - деди департамент матбуот котиби Мария Захарова. "Агар Полша ҳудудида Америка ядровий қуроллари пайдо бўлса, тегишли объектлар дарҳол НАТО билан тўғридан-тўғри ҳарбий можаро шароитида йўқ қилиш учун қонуний нишонлар рўйхатига қўшилади", деди у.

Бу Полша раҳбариятининг ядровий муаммони биринчи марта кўтариши эмас. 2022 йил октябрида Gazeta Polska`га берган интервьюсида Дуда америкаликлар билан мамлакатнинг НАТО ядровий алмашинув дастуридаги иштирокини муҳокама қилганини айтди - унинг сўзларига кўра, мавзу очиқлигича қолмоқда ва Варшавада ядровий қуролга эга бўлишидан дарак йўқ.. АҚШ Давлат департаменти Полша НАТОнинг муҳим иттифоқчиси эканлигини, аммо Вашингтон 1997 йилдан кейин альянсга қўшилган мамлакатларда ядро қуролини жойлаштиришни режалаштирмаслигини маълум қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+