Саратонга йўлиқмасликнинг оддий йўли маълум қилинди
Сингапур Миллий университети тадқиқотига кўра, бу омил овқатланиш билан боғлиқ.
Сингапур Миллий университети тадқиқот гуруҳи саратон хавфи ва нотўғри овқатланиш, шунингдек, диабет каби кенг тарқалган касалликлар ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Cell журналида чоп этилган тадқиқот саратондан "қочиш"нинг оддий усулини очиб беради.
Тадқиқотчилар BRCА2 генининг нуқсонли нусхасига эга бўлганлиги сабабли кўкрак ёки тухумдон саратони ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни ўрганишди. Бундай беморларнинг ҳужайралари глюкоза парчаланиши пайтида ҳосил бўлган метилглиоксал таъсирига айниқса сезгир эканлиги исботланган. Ушбу модда ДНКда саратон ривожланишига олиб келадиган нуқсонларни келтириб чиқаради.
Бироқ, BRCА2 нинг нуқсонли нусхасини мерос қилиб олмаган одамлар метилглиоксал миқдори меъёрдан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Бу масалан, семизлик ёки нотўғри овқатланиш билан боғлиқ диабет ҳолатида содир бўлади. Бу одамларда олимлар саратон ривожланишининг юқори хавфини кўрсатадиган биомаркерларни аниқладилар.
Метилглиоксал саратон касаллигининг олдини олувчи ҳимоя генларини вақтинча фаолсизлантириши мумкин ва нотўғри овқатланиш ёки назоратсиз диабетнинг такрорий эпизодлари вақт ўтиши билан «тўпланиши» мумкин ва бу касалликнинг ривожланиш хавфини оширади. Демак нотўғри овқатланиш саратон дебочаси бўлиши эҳтимоли катта.
Муаллифларнинг фикрига кўра, метилглиоксалнинг юқори миқдори одатда дори-дармон ва парҳез ёрдамида назорат қилиниши мумкин, бу саратонга қарши профилактика чораларини кучайтиради.