platina.uz

Байден ва унинг рафиқаси бир йилда қанча пул ишлаб топгани маълум бўлди

Улар бир йилда 146,6 минг доллар миқдорида федерал солиқ тўлашган. 

Жаҳон
16 апрель, 11:09
Байден ва унинг рафиқаси бир йилда қанча пул ишлаб топгани маълум бўлди

АҚШ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл 2023 йилда 620 минг доллар ишлаб топди, дея маълум қилди Оқ уй солиқ декларациясига асосланиб.

Ушбу суммадан улар 23,7% ставкада 146,6 минг доллар миқдорида федерал даромад солиғини тўлашган.

Жо Байден ва унинг рафиқаси уларнинг уйи жойлашган Делавер штатида тахминан 30,9 минг доллар солиқ тўлаган. Жилл Байден ўтган йили Виржиния штатида ҳам 3500 доллар солиқ тўлаган эди. Шундан 5 минг доллар марҳум ўғли номи билан аталган Бо Байден жамғармасига тушади.

2022 йилда оиланинг йиллик даромади 579,5 минг долларни ташкил этди, Bloomberg таъкидлаганидек, 2023 йилда даромаднинг ошиши Шимолий Виржиния жамоат коллежи профессори Жилл Байденнинг маошининг ошиши билан боғлиқ. Ижтимоий суғурта тўловларининг ошиши туфайли даромад ҳам ошган.

АҚШ вице-президенти Камала Харрис эса турмуш ўртоғи билан бир йилда 453,8 минг доллар ишлаб топган. Шундан солиққа 88,5 минг доллар кетган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+