Микрокредитбанк 2023 йилни сарҳисоб қилди
Жорий даврда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳисобот даврида 1,7 трлн.сўм кредитлар ажратилиб, 91 903 та янги иш ўринлари яратилган.
Бугун Миллий матбуот марказида Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга бағишланган навбатдаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Хамидов иштирок этди.
Унда айтилишича, банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ижросининг таъминланиши натижасида 2023 йилда қуйидаги ижобий кўрсаткичларга эришилди.
Жумладан:
банк капитали қарийб 4 трлн. сўмга;
умумий активлар 12 фоизга ошиб, 19 трлн. сўмга;
кредит портфелини 1,5 трлн.сўмга ошишига эришилди;
банкдаги умумий депозитлар қолдиғи 6,3 трлн.сўмга етган ҳолда 2023 йилда 900,0 млрд.сўмлик қўшимча маблағ жалб қилинди.
Ҳисобот даврида банк томонидан, АҚШ, Европа, Япония, Саудия Арабистони хамда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи молия институтлари билан тузилган 12 та шартномага асосан 250,2 млн.доллар маблағлари жалб қилинди.
Анжуманда банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Хамидов Платина.уз нинг истеъмолчиларга кредит берилиши натижасида яратилган иш ўринлари асосан қандай соҳаларни қамраб олганлиги ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди.
"Жалб қилинган ресурслар ҳисобидан барча молиялаштириш манбалари бўйича ўтган йилда 184 427 нафар мижозга 5,1 трлн. сўм кредит ажратилиб, қарийб 99 169 та янги иш ўринлари яратилди.Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2023 йилда 4,4 трлн.сўм қийматдаги 859 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 11 897 та янги иш ўринлари яратилди.Банкка бириктирилган паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 152 млрд. сўм кредитлар ажратилиб 279 та паррандачилик корхоналари фаолиятининг узлуксизлиги таъминланди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳисобот даврида 1,7 трлн.сўм кредитлар ажратилиб, 91 903 та янги иш ўринлари яратилган. Ажратилган кредитлар ҳисобига:
20 211 нафар ёшлар;
21 200 нафар хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш;
37 430 нафар фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиш;
9 164 нафар ижтимоий дафтарлардаги аҳолининг бандлигини таъминланди;
Умумий ҳисобда банкнинг молиявий кўмаги ҳисобига 2023 йилда 10 942 та янги тадбиркорлик субъектлари пайдо бўлди".
Шунингдек, банкда кредитлар ажратиш билан бирга, аввал ажратилган кредитларнинг қайтарилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги айтилди. Хусусан, кредит шартномаларига асосан 2023 йилда қайтарилиши лозим бўлган 4,4 трлн. сўм кредит тўловлари ундирилди, шундан 1,6 трлн. сўми оилавий тадбиркорлик йўналишида ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088 сонли қарори ижросини таъминлаш ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-2023 йилларда 75 нафар ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларига 37,2 млрд. сўм ва 3,5 млн. АҚШ доллар банк кредитлари ажратилиб, 730 та янги иш ўринлари яратилди.
Банк трансформация жараёнларини натижасида 2023 йилда хизмат нуқталари сони 574 тага, хизмат турлари сони 102 тага, банкоматлар сони 829 тага етказилиб, электрон навбат тизимига қамрови 98 фоизга оширилиши натижасида банк томонидан йил давомида 2 млн.дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатилди.
Шунингдек:
жисмоний шахсларга масофавий хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин оширилди;
кредитлаш тизими автоматлаштирилиб, кредит ажратиш жараёнида инсон омили иштироки камайтирилди, автоматлаштирилган кредитлар тури ҳамда сони ортди;
банкда назорат блоки, молиявий бошқарув ҳамда рискларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, «Греэн банкинг» йўналиши жорий қилинди, КПИ рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди, алоқа марказида консалтинг хизматлари жорий қилинди;.
жисмоний шахслар учун "Маврид" янги мобил иловаси, мижозбай ишлаш учун CРМ, скоринг, кредит конвейери тизимлари жорий қилинди, ҳудудий бўлинмалар Ягона МФОга ўтказилди.
Банкда амалга оширилган рақамлаштириш хамда трансформация чора-тадбирларида инсон омилисиз банк кўрсатиладиган банк хизматларидан онлайн фойдаланувчи жисмоний шахслар улуши 56 фоизга, тадбиркорлар улуши 77 фоизга ошди ҳамда онлайн транзакциялар ҳажми 1,1 трлн. сўмга етди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2024 йилдаги "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли Қарорига асосан "Микрокредитбанк" АТБ тизимида ўз ўзини банд қилган ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга "Бизнесга биринчи қадам" микроқарз маҳсулоти жорий қилинган. Бугунгача, 724 та жисмоний шахсларга 4,7 млрд. сўм "Бизнесга биринчи қадам" микроқарз маҳсулоти ҳамда 420 та жисмоний шахсларга 60,9 млрд. сўм авторедитлар ажратилган.
Тадбир сўнгида Микрокредитбанк келгусида ҳам аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига замонавий, сифатли банк хизматларини доимий равишда кўрсатилишини таъминлаши айтилди.
Одинахон Деҳқонова тайёрлади.