platina.uz
Жамият

Пластмасса таркибидан жиддий хавфли моддалар топилди

Тадқиқотчиларни ташвишга соладиган кимёвий моддалар барча турдаги пластмассалардан, шу жумладан пластик озиқ-овқат қадоқларида учраган.

Пластмасса таркибидан жиддий хавфли моддалар топилди

Норвегия фан ва технология институти олимлари пластмасса таркибини батафсил ўрганишди. Улар полимер маҳсулотлари таркибида 16 мингдан ортиқ кимёвий компонентлар мавжудлигини аниқладилар, уларнинг тўртдан бир қисми инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга жиддий таҳдид солиши мумкин. Ҳисобот PlastChem тадқиқот лойиҳаси сайтида чоп этилди.

Ҳисоботга кўра, камида 4200 та пластик кимёвий моддалар (тахминан 26 фоиз) саломатлик ва/ёки атроф-муҳит учун хавф туғдиради.

Тадқиқотчиларни ташвишга соладиган 400 та кимёвий моддалар барча турдаги пластмассалардан, шу жумладан пластик озиқ-овқат қадоқларида топилган.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳар қандай пластмасса хавфли кимёвий моддаларни чиқариши мумкин.

Тадқиқотчилар пластмассаларда муаммоли моддалардан фойдаланишни яхшироқ тартибга солишни, пластмасса ишлаб чиқаришда қандай кимёвий моддалар ишлатилиши ҳақида шаффофликни яратишни ва полимерларни таркибида турли хил таркибий қисмларни ўз ичига олмаслик учун ишлаб чиқаришни оддийроқ қилишни тавсия қилади.

Ҳисобот муаллифи, профессор Мартин Вагнер: "Биз фақат пластмасса таркибидаги кимёвий моддаларни ҳисобга олсак ва уларга масъулият билан муносабатда бўлсак, пластик муаммони ҳал қилишимиз мумкин", деди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid