platina.uz

Фарғонада 10 нафар ҳоким жазоланди

Бунга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичларини бажаришда сусткашликка йўл қўйилгани сабаб бўлган. 

Жамият
13 март, 10:37
Фарғонада 10 нафар ҳоким жазоланди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойиши билан 10 нафар ҳоким жазога тортилди.

Бунга уларнинг вилоятда январ-феврал ойлари учун қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичлари бажарилишида сусткашликка йўл қўйгани сабаб сифатида келтирилган.

Жумладан, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришни Фарғона шаҳри 65,2 фоизга, Қувасой шаҳар 62,8 фоиз, Ёзёвон 53,1 фоиз, Риштон тумани 50,3 фоиз, Сўх тумани 24,5 фоиз, Тошлоқ тумани 43,1 фоиз, Фарғона тумани 41,3 фоиз ва Ўзбекистон тумани 71,2 фоизга бажарга холос.

Шундан келиб чиқиб, Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров;
- Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов;
- Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов;
- Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов;
- Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов;
- Риштон тумани ҳокими Б.Холиқов;
- Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев;
- Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев;
- Фарғона тумани ҳокими Х.Иномов;
- Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашевларга Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Ушуб фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н. Мамажонов зиммасига юклатилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+