"Микрокредитбанк" паррандачиликни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда

Тошкентдаги Рамада меҳмонхонасида 5-6-март кунлари “Ўзбекистонда паррандачиликнинг  замонавий муаммолари II” номли халқаро семинар бўлиб ўтди. 

Иқтисод
8 март, 11:05
"Микрокредитбанк" паррандачиликни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда

Ўзбекистонда паррандачилик бўйича амалга оширилаётган ишлар салмоғи кенгайиб, соҳа ривожи учун кенг имкониятлар яратилмоқда. 

Айниқса, паррандачиликни ташкил қилишдан ташқари, соҳа билан шуғулланаётган тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар, паррандалар учун зарур дори воситаларига фойдали кредитлар ажратилмоқда. "Микрокредитбанк" паррандачиликни ривожлантириш учун салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Жумладан, Тошкентдаги Рамада меҳмонхонасида 5-6-март кунлари “Ўзбекистонда паррандачиликнинг  замонавий муаммолари II” номли халқаро семинар бўлиб ўтди. 

Унда юртимиздаги паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга хорижлик экспертлар томонидан фойдали маълумотлар, паррандачиликдаги муаммоларга ечимлар бўйича маърузалар қилинди. 

Шунингдек, семинар қатнашчилари паррандачиликдаги замонавий касалликларга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди. 

2 кунлик семинарда дунё паррандачилигида етакчи мутахассислар дея эътироф этилган Нурзҳан Берденов “Паррандачиликдаги глобал тенденциялар”, Моҳамед Али “Эмлаш технологиялари ва хизматлари”, Ҳосамелдин Абделҳафез “Паст патогенли парранда гриппи H9H2” ҳақидаги жуда қимматли маълумотларини тақдим этишди. 

Таъкидлаш керакки, сўнгги уч йилда "Микрокредитбанк" томонидан 263 та паррандачилик лойиҳаларига жами 750 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Натижада, паррандачилик хўжаликларида йилига 694 млн.дона тухум, 48,8 минг тонна парранда гўшти ва 272 минг тонна паррандалар учун озуқа ишлаб чиқариш қувватлари яратилиб, уларнинг парранда боқиш қувватлари 38 фоиздан 82 фоизга етказилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+