Ўзбекистон 2 та давлат билан дипломатик муносабат ўрнатди
Шу тариқа дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 147 га етди.
Сиёсат
7 март 2024 йил
Ўзбекистон 2 та давлат – Лихтенштейн ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.
Ҳар иккала ҳужжат ҳам АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида қабул қилинди. Ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирдилар. Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш учун ўзаро алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 147 га етди.