platina.uz

Қўштепа туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким феврал ойининг бошида лавозимдан олинганди. 

Жамият
24 февраль, 9:51
Қўштепа туманига янги ҳоким тайинланди

Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланди.

Унинг номзоди Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланган.

Сессияда лавозимидан озод этилган Илёсбек Новиков ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Анваржон Абдуллаев 1982 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. 2004 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004-2014 йиллар давомида Қўқон шаҳар статистика бўлимида, 2014-2022 йилларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон ва Данғара тумани ҳокимликларида масъул лавозимларда, 2022-2023 йилларда эса Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2023 йилдан тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Илёс Новиков феврал ойининг бошида ишдан олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+