Бишкекдаги иссиқлик марказида йирик авария юз берди
Натижада ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Авария туфайли Бишкек иссиқлик электр станцияси ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, объектдаги авария бевосита мамлакат раҳбарияти ва махсус хизматларининг назорати остида.
“Ҳозирги вақтда ҳароратнинг пастлиги туфайли батареялар тармоқнинг ортиқча юкланишига бардош бериш учун қувват ишлаб чиқаришни оширди. Бишкек ИEСда авария сабабларини бартараф этиш ва аниқлаш бўйича мутахассислар ишламоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 феврал куни соат 03:00 да иссиқлик марказида авария юз берди, натижада муҳим қисмлар ишдан чиқди. Натижада марказнинг уч ходими жароҳат олган, уларнинг бири жуда оғир аҳволда. Бишкекдаги мактаблар онлайн режимга ўтказилди.
“Авария муносабати билан ишдан чиққан ускуналарни тиклаш ва фавқулодда ҳолат оқибатларини тиклаш бўйича тезкор штаб тузилди”, — дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Айни пайтда вазиятни бартараф этишга барча шахсий таркиб жалб этилган.
“Сизларга маълум қиламизки, аҳоли узлуксиз электр энергияси билан таъминланмоқда. Бироқ, киссиқлик электр станцияси ва иссиқлик тармоқлари ишини сақлаб қолиш мақсадида шаҳар аҳолисига иссиқ сув таъминоти тўхтатилди. Айни пайтда тезкор штаб томонидан фуқароларнинг хонадонларида иссиқлик таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар, узр сўраймиз ва мавжуд вазиятга тушуниш билан муносабатда бўлишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.