Хорижга саёҳатга ваучер, iPhone 15, PS-5 ва бошқалар
Кўпчиликка таниш бўлиб улгурган Biz Media платформаси Biz Media промо-акциясини бошлади.
Кўпчиликка таниш бўлиб улгурган Biz Media платформаси Biz Media промо-акциясини бошлади.
Мазкур «Biz Media промо-акциясини ўтказиш фойдаланувчиларнинг диққатини қўшимча тарзда жалб қилиш, шунингдек, BizTV МЧЖ томонидан тақдим этиладиган Biz Media платформасига обуна сотувини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Акция шартлари
Акция жорий йил 1 февралдан 20 мартгача ўтказилади. Унда 14 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқоролари иштирок этишлари мумкин. Акцияда иштирок этиш учун иштирокчилар юқоридаги муддат давомида Biz.TV платформасида рўйхатдан ўтиб, PREMIUM YIL (1 йиллик) тариф режасини сотиб олишлари керак.
Шунингдек, улар Biz Media платформаси, Biz Tour (акция ҳамкори) ва Biz TV (акция ҳамкори) Инстаграм саҳифаларига обуна бўлишлари керак. Ундан сўнг тақдим этилган шахсий ID-ни Biz Media платформасининг Инстаграмдаги расмий саҳифасидаги жойланган танлов пости остига изоҳ сифатида ёзиб кетишлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, битта ID-дан акция доирасида фақат бир марта фойдаланиш мумкин.
Совринлар
Ушбу акция доирасида қуйидаги cовринлар ўйналади:
- Biz Tour’дан 300$лик 3та ваучер;
- 3 дона Apple iPhone 15 (128 ГБ) смартфони;
- 1 дона Dyson Supersonic Hair Dryer соч қуритиш фени;
- 1 дона PlayStarion-5 ўйин консоли.
Ҳар бир рўйхатдан ўтган иштирокчи 4 хил тоифадаги совринлар ўйинида иштирок этади. Акция давомида жами 8 та совға ўйналади. Бир акция иштирокчиси бутун акция муддати давомида фақат бир марта совға ютиб олиши мумкин.
Ғолиблар 2024 йил 21 мартда Biz Media платформасининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида жонли эфир орқали аниқланади.
Ўйин ва ғолибларни аниқлаш ташкилотчи вакилларидан иборат комиссия аъзолари иштирокида Инстаграмдаги пост остида ID рақамини ёзиб қолдирганлар орасидан тасодифий танлаш йўли билан амалга оширилади.
Ўйинлар Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали онлайн трансляция қилинади.
Акция бўйича тўлиқ маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали аниқлаштириш мумкин: (+998) 55 500-95-59.
Biz Media қандай платформа?
Biz Media платформаси – барча контентлар (кино, сериал ва мултфилмлар) оила даврасида кўриш учун мўлжалланган платформа бўлиб, у ҳар қандай ортиқча саҳналардан холи. Унда бошқа платформаларда топилмайдиган сериал ва филмларни тўлиқ давлат тили – ўзбек тилида профессионал дубляж талқинида, 5 хил қурилмада томоша қилиш мумкин. Шунингдек, платформада 70 дан ортиқ телеканаллар ҳам бор.
Biz Media – ўтган йили 3 йиллик юбилейини ўтказган Biz TV онлайн телеканали таркибидаги платформа бўлиб, у ҳам бир нечта платформалар(Biz Cinema, Biz Music, Truck FM)ни ўз ичига олади. Хусусан: унинг таркибидаги Truck FM радиоси (чет элда юк машинасини ҳайдайдиган ҳамюртларимиз учун махсус радио) ўтган йилнинг июл ойида ишга туширилиб, бир ой ичида АҚШнинг 60 000 дан ортиқ радиостанциялар эфирларини жамлаган "Radio.net" платформасига ҳам қўшилди.
Ҳамкорлик асосида