Шароф Ражаббаев инновацион ривожлантириш агентлиги директори бўлди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Жамият
30 январь 2024 йил

Шароф Ражаббаев инновацион ривожлантириш агентлиги директори бўлди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Шароф Ражаббаев аввал Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар департаменти мудирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У шунингдек, Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолияти олиб борган.
Инновацион ривожлантириш агентлигининг аввалги директори Олимжон Тўйчиев Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра Турин политехника университети ректори этиб тайинланганди. Тайинлов 2024 йил 9 январ санасида амалга оширилган.
Ўшандан буён агентлик раҳбари лавозими бўш қолаётганди.