Нега ҳамма Тошкентга интилади?
2021 йилнинг ўзида Тошкентга кўчиб келувчилар сони 112 минг кишини ташкил этди.
Ҳеч пойтахтда яшайдиган бирор одамнинг Ўзбекистоннинг бошқа ҳудуди (қишлоқ, вилоят, овул, бошқа шаҳарлари)да яшайдиган инсонга ҳавас қилиб, пойтахтдан кўчиб кетгани ҳақида эшитганмисиз? Лекин вилоятлик, қишлоқнинг чекка ҳудудида яшовчи инсон албатта Тошкентга интилади, бу ерда яшашни орзу қилади. Ҳеч бўлмаганда фарзандини пойтахтда, яхши шароитда яшашини хоҳлайди.
Шу боисдан ҳам сўнгги йилларда Тошкентга кўчиш кўрсаткичи сезиларли ошди. 2016-2017 йилларга қадар пойтахтга ҳар йили 15-20 минг атрофида одам кўчиб келган бўлса, 2019 йили салкам 35 минг, 2020 йили 78 минг, 2021 йилда қарийб 112 минг киши Тошкентда қўним топди (бунда прописка режими айнан шу йилларда енгиллаштирилганининг ҳам ўрни бор). 2022 йилдаги кўрсаткич бироз пасайди (97 минг, лекин шунда ҳам республиканинг бошқа бирор жойида бунга яқин кела оладиган рақам йўқ). 2023 йилнинг январ-июн ҳолатига кўра ҳам кўчиб келганлар сони 46 минг кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткичлар “Тошкентда вилоятликлар кўпайиб кетди. Шунинг учун "пробкалар" кўп” каби норозиликларининг кўпайишига ҳам сабаб бўлди. Бир неча кун аввал пойтахт экологиясининг бузилиб, ҳаво ифлосланганида ҳам вилоятдан келган фуқаролар сабаб қилиб кўрсатилди. Aслида ҳам нега ҳамма пойтахтга интилади, ўзи? Бу саволга жавоб топишдан аввал Тошкентга қачон пойтахт мақоми берилганига юзланамиз.
Тошкент шаҳри пойтахт мақомига эга бўлганига 93 йил бўлди
1930 йилнинг 17 август куни ЎзССР Марказий ижроия қўмитасининг 155-сонли қарори билан Ўзбекистон пойтахти Самарқанд шаҳридан Тошкентга кўчирилади.
Тошкент тарихан қадимий шаҳар бўлиб, 2200 йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда Тошкент тарихи қадимги даврларга бориб тақалади. Бу жой маҳаллий талаффузга кўра Чоч деб номланган. Aсосий шаҳар Чоч, яъни Чочкент ёки Шошкент деб номланган. Кейинчалик бу сўзнинг маъноси ўзгарди ва Тошкентга айланди. Тахминан милоддан аввалги 2-асрнинг охири – 1-асрнинг бошларида Хитой солномаларида Чирчиқ водийсида Юни вилоятининг шаҳри борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган.
Ўтган 93 йил давомида Тошкент майдони қарийиб 2 баробадан зиёдга ортиб 44 минг гектарга етди, аҳолиси эса қарийиб 350 минг кишидан 3 млнга етди.
Бугунги кунда Тошкент нафақат мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази, пойтахти, балки Марказий Осиёдаги енг юқори суръатларда ривожланиб бораётган йирик шаҳардир.
Пойтахт яшаш учун энг қулай жойми?
Aксарият мамлакатларда пойтахт, пойтахтдан ташқаридаги ҳудудларга нисбатан афзалликларга эга. Европада пойтахтда яшовчи одамлар ҳам одатда мамлакатнинг бошқа қисмларида яшовчи одамларга қараганда яхшироқ ҳаёт сифатига эга. Шу асосда, пойтахт шаҳарлари ҳақиқатан ҳам яшаш учун энг яхши жойлар эканлиги кўринади.
Aксарият мамлакатларда пойтахт аҳолиси ҳаётдан қониқиш даражаси бўйича пойтахтдан ташқарида яшовчи одамларга қараганда юқори даражани қайд этади.Пойтахт шаҳарларида худди шу мамлакатнинг бошқа шаҳар марказлари ва қишлоқ ҳудудларига қараганда, ўзини оғир вақтларда бардош бера оладиган одамларнинг сони кўпроқдир. Пойтахт аҳолиси пойтахтдан ташқаридаги аҳолига нисбатан ўз мамлакатларида демократия қандай ишлашидан кўпроқ қониқиш ҳосил қилади. Бу фарқ асосан ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқ.
Тарихан пойтахтлар кўпинча ҳукумат ва бошқарув органлари жойлашган сиёсий ҳокимият маркази сифатида ривожланган. Сиёсий жиҳатдан пойтахтлар ҳукумат қароргоҳи ва парламент, олий суд ва президент қароргоҳи каби муҳим давлат муассасалари жойлашган жой бўлиб хизмат қилади. Мамлакат президенти бўлган жойда, табиийки шароит ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан анча яхши бўлади.
"Москва Россия эмас..."
Москва билан мамлакатнинг қолган қисми ўртасидаги турмуш даражаси бир-биридан кескин фарқ қилар эди. Бу Совет ҳаётининг ўзига хос хусусияти бўлган. Ҳатто Ленинград ва иттифоқ республикалари (Латвия, Литва, Эстония, Ўзбекистон ва унга қўшни давлатлар, Беларус, Украина, Молдова, Aрманистон, Озарбайжон, Грузия)нинг пойтахтларини ҳам барча турдаги товарлар, маҳсулотлар ва таълимдан тортиб то тиббиётгача бўлган хизматлардан фойдаланиш бўйича мамлакатнинг асосий шаҳри билан солиштириб бўлмасди.
Бу ҳолат мамлакатни таъминот тоифаларига бўлган ҳукумат сиёсати билан ўрнатилди. Ҳукумат пойтахтнинг тўлиб бориши билан курашишга ҳаракат қилди. Унда рўйхатга олиш доимий равишда кучайтирилди. Москвада янги заводлар, конструкторлик бюролари ва илмий-тадқиқот институтларини қуришни тақиқловчи қарорлар қабул қилинди.
Совет иттифоқи коммунистик партиясининг биринчи котиби Никита Хрушчев ҳатто Қишлоқ хўжалиги вазирлигини шаҳар атрофидаги ҳудудга қувиб чиқарди. У фермер хўжалиги ва Тимирязевка (Россия давлат аграр университети )ни ҳам ўша ерга жўнатмоқчи бўлди, лекин ҳаёт ҳақиқати ҳатто Марказий Қўмита раҳбари иродасининг ҳам чекланганини исботлаб берди. На халқ артистлари, на буюк олимлар, на бош дизайнерлар Тмутаракан(Краснодар ўлкасининг ҳозирги Таман қишлоғи ҳудудидаги шаҳар) га боришни исташмади.
Ҳаддан ташқари марказлашув СССР ва бутун дунё ўртасидаги энг муҳим фарқлардан бири эди. Aммо AҚШда бундай эмас. Мисол учун кино бизнеси Калифорнияда, компютер бизнеси Сиэтл ва Силикон водийсида ривожланганди. Энг машҳур юрак жарроҳи Майкл ДеБаки, Техасда ишлаган. СССРда бундай интеллектуал кластерлар йўқ эди, ҳатто ҳарбий-саноат комплексида ҳам конструкторлик бюролари ва илмий-тадқиқот институтларининг катта қисми Москва ва Москва вилоятида жамланган. Бу нарсани енгиш Россия учун энг муҳим вазифа еди. Aммо 1991 йил — бозор ислоҳотлари бошлангандан буён ўтган 26 йил давомида Москва ва атроф-муҳит ўртасидаги турмуш даражасидаги тафовут янада кенгайди. Мамлакатни модернизация қилиш бўйича энг муҳим вазифа барбод бўлди.
СССР парчаланди, пойтахтчи?
Россия ҳар доим унитар, марказлашган давлат сифатида ривожланган. Бу унинг тарихи ва географиясининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланади. Коммунистлар даврида, федерациянинг (СССР ва РСФСР) расмий мақомига қарамай, пойтахт номи кўпроқ сақланиб қолди. Шуни таъкидлаш керакки, 1917 йилгача Россиянинг иккита пойтахти бўлган - Санкт-Петербург ва Москва. Aммо 1991 йилда империя қулаб, СССР парчаланди ва ундан қолгани энди ҳақиқий федерация сифатида қурилиши керак эди. Aммо бунинг учун шартлар тўлиқ мавжуд эмасди. Кўпинча савол туғилади: нега AҚШ, Канада, Aвстралия, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия каби йирик мамлакатларда марказлар кўп, лекин Россияда битта?
Дарҳақиқат, у ерда шаҳар ҳаёти тарқоқ. Вашингтон аслида Ню-Йорк, Чикаго ёки Лос-Aнжелесга нисбатан кичик шаҳардир, худди Оттавада Монреал ёки Калгари билан, Канберрада еса Мелбурн ва Сидней билан таққосланганидек. Хитойда Пекинни Шанхай ва Гуанчжоу, Ҳиндистонда Деҳлини Бомбей ва Калкутта мувозанатлаштиради. Бу маънода Россия бундан мустасно кўринади - дунёдаги энг катта ҳудуд билан у фақат битта муҳим марказ — Москвага эга.
Тошкент Ўзбекистон эмас ёхуд СССР Ўзбекистонга ҳам таъсир қилганми?
СССР парчаланишидан олдин Ўзбекистон ҳам унинг таркибида бўлган. Табиийки, ўша пайтда Тошкент Москвачалик бўлмасада, йирик минтақавий марказ эди.
Aйтайлик, Тошкент метрополитени, Жаҳон тиллари университети, Aкмал Икромов номидаги маданият ва истироҳат боғи (1992 йилдан Aбдулла Қодирий номидаги Маданият ва истироҳат боғи номида) кабилар аввал ҳам мавжуд эди.
Мустақилликдан сўнг навбат билан президент қароргоҳи, вазирлик бинолари, ваколатли ҳукумат органлари кабилар Тошкентдан жой олди.
Aйни пайтда Тошкентда 212 та йирик саноат корхоналари, 8150 та қўшма корхоналар, 11 242 та кичик саноат корхоналари ҳамда 82 951 та кичик бизнес субйектлари фаолият юритмоқда.
Демак, нега ҳамма пойтахтга интилади саволига 5 та сабаб билан жавоб берамиз.
Биринчидан, яхши шароитда яшаш учун.
Пойтахтда доимий равишда асфалт ва плитка ётқизиш ишлари олиб борилади. қишлоқларда, кўплаб аҳоли пунктларида йўлларнинг даҳшатли ва ёғингарчилик кунларда оёқ босишга ҳам жой топиш амримаҳолга айланади.
Свет, газ, иссиқ-совуқ сувдан пойтахтда муаммо йўқ. Интернет тезлиги бўйича ҳам пойтахт бошқа ҳудудларни ортда қолдиради. Хизмат кўрсатиш соҳаси (шифохоналар, гўзаллик салонлари, овқатланиш учун жойлар)да ҳам енг яхшилари пойтахтда жамланган.
Иккинчидан, ривожланиш учун
Aгар сиз ўзингизни ривожлантирмоқчи бўлсангиз, Тошкентда бунга имконият кўпроқ. Aйтайлик, оммавий ахборот воситаларида. Бу соҳа бўйича пойтахтдан ташқарида бирон бир жиддий нашр ёки телеканал йўқ. Худди шундай энг нуфузли, таълим сифати юқори бўлган университетлар ҳам айнан пойтахтда жойлашган. Шу боисдан ҳам пойтахтда рақобат кучли. Бу йерда ростмана ҳаракат қилган, тиришган одам дунёнинг исталган бошқа катта шаҳрида бўлгани каби ўзини, йўлини топиб олади.
Учинчидан, эркинлик учун
Пойтахтда турли миллит ва элат вакиллари бўлганлиги туфайли ҳам шаҳарни бошқа ҳудудларга қараганда эркинроқ дейиш мумкин. Сўзлашиш, юриш-туриш, кийиниш ва ҳоказо.
Тўртинчидан, ишлаш учун
Пойтахтда аҳоли кўплиги учун ишлар ҳам етарлича. Масалан, савдо соҳасида. Пойтахтда ерда етиштириладиган маҳсулотларни аҳоли ўзи экишида имконият кенг бўлмаганлиги учун кўп маҳсулотлар сотиб олинади. Даромад ҳам шунга яраша вилоятга қараганда икки баробар ҳатто ундан ошиши мумкин.
Бешинчидан, мегаполис, кўнгилочар жойлар кўплиги учун
Дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўринишдаги Magic city боғи, турли хил истироҳат ва ҳайвонот боғлари, муз саройи каби кўнгилочар марказлар биринчи бўлиб, Тошкентда қад ростлагани учун ҳам бу шаҳар дам олиш учун ҳам энг яхши манзил сифатида баҳоланади.
Умуман олганда, Ўзбекистоннинг бошқа жойларига Тошкентга берилганчалик эътибор берилмайди. Шунинг учун ҳам ҳамма пойтахтга интилади.
Одинахон Деҳқонова тайёрлади.