Қозоғистон Орол тубида миллион гектарлик ўрмон барпо қилади
Ўзбекистонда ҳам ўтган йили 100 минг гектар ерга саксовул экилган.
Орол денгизи тубининг Қозоғистон томонида миллион гектардан зиёд саксовул ўрмони барпо этилади. Бу ҳақда Tengrinews.kz Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлигига асосланиб маълумот берди.
Қайд этилишича, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 2025 йилгача Орол денгизининг қуриган тубида умумий майдони 1,1 миллион гектар майдонда ўрмон мелиорацияси ишларини олиб бориш вазифасини қўйган.
“Саксовулнинг максимал яшовчанлигини таъминлаш учун илмий тавсиялар ва ишчи лойиҳалар (механизациялашган экиш) асосида ўрмон мелиорацияси ишлари олиб борилади.
Орол денгизи тубининг Қозоғистон қисми Ўзбекистон ҳудудига қараганда шўрланган.
Орол денгизи тубида ўрмон яратиш учун 753 минг гектар майдонда тупроқ ўрганиш ишлари олиб борилди. Е
Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ҳамда Қизилўрда вилояти ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан ўтган уч йилда 544,5 минг гектар майдонга ўрмон экилган бўлса, жорий йилда яна 275 минг гектар майдонга ўрмон екиш режалаштирилган. Қозоғистон экология вазирлиги халқаро ташкилотлар, жумладан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Жаҳон банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ёз ва куз ойларида Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари Орол денгизи тубига саксовул ва бошқа кўчатлар экиш бўйича тажриба алмашишди. Ташрифлар натижасида Оролбўйида ўрмон хўжалиги соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди.
Таъкидлаш керакки, ҳозиргача Оролнинг қуриган 1,8 миллион гектар тубига саксовул экилган.