Алишер Усмонов ва Лев Толстой, Франциядаги цензура

Platina.uz 9 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
9 сентябрь 2023 йил
Алишер Усмонов ва Лев Толстой, Франциядаги цензура

9 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

  • Бутунжаҳон гўзаллик куни – байрам 1995 йилда CIDESCO халқаро эстетика ва косметология қўмитаси томонидан таъсис этилган.
  • Бугун Шимолий Кореяда Республика куни.
  • Тожикистонда Мустақиллик куни.

1570 йил – турклар Никосияни (Кипр) эгаллаб олишган.

1776 йил – Иккинчи Континентал Конгресс Америка Бирлашган Колонияларининг янги номини – Америка Қўшма Штатларини тасдиқлади.

1835 йил — Францияда матбуотга нисбатан қаттиқ цензура жорий этилди.

1886 йил — Швейцариянинг Берн шаҳрида муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги биринчи халқаро шартнома бўлган адабий ва санъат асарларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция имзоланди.

1911 йил – Англияда ҳаво почтаси ишлай бошлади.

1918 йил – Туркистон республикаси ҳукумати “Умумий меҳнат мажбуриятини ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Янги адабиётларда берилишича, ана шу қарорга мувофиқ “меҳнат билан шуғулланмайдиганлар”  зўрлик билан жамоат ишларига жалб этилган.

1920 йил – Туркистон республикаси ҳукумати “Концентрацион лагерларни ташкил этиш тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлади. Бу қанчадан-қанча инсонларни, шу жумладан, мутлақо айбсиз кишиларни суд ва тергов қилмасдан қамаб қўйиш учун кенг йўл очилганидан, бундан буён большевикларнинг тоталитар тартиботи ўлкада давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат берарди.

1923 йил – Мустафо Камол Отатурк Туркияда Республика Халқ партиясига асос солди.

1970 йил – "ВАЗ-2101" - "Жигули" автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди.

1991 йил – СССР Ташқи ишлар вазирлиги коллегияси тарқатиб юборилганлиги эълон қилинди.

1993 йил – Москвада Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Ўзбекистон билан Аргентина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Протокол имзоланди.

1999 йил – Тошкентда “Ўзбекистон-Эрон” дўстлик жамиятининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.

  • Муаммар Қаддафий ташаббуси билан Африка давлатлари раҳбарларининг Сиртдаги (Ливия) йиғилишида 53 Африка давлатини бирлаштирган Африка бирлиги ташкилоти (ОАУ) тузилди. Ушбу ташкилот 2002 йил 9 июлда расман Африка Иттифоқига айлантирилди.

2001 йил – Афғонистоннинг собиқ мудофаа вазири, афғон қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд Тахар вилоятида олган жароҳатлари сабаб вафот этди.

2019 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

  • Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони;

2020 йил – Ўзбекистон Президентининг “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил – Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.

  • Президент фармони билан Ўзбекистон Стратегик ривожланиш агентлиги негизида президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Таваллудлар.

1828 йил — рус ёзувчиси ва файласуфи, жаҳон адабиёти классикаси Лев Толстой;

1932 йил – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Юнусов таваллуд топди. У Ўзбекистон телевидениесида видеофильм жанрининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Мақсуд Юнусов 2002 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1953 йил — Алишер Усмонов, россиялик тадбиркор, миллиардер туғилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+