Бензинга компенсация миқдори оширилди
Тўловлар "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан молияшлаштирилади.
Иқтисод
8 сентябрь 2023 йил
![Бензинга компенсация миқдори оширилди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/49e332ee-cba1-44e8-933c-90ef4497e135.0903ce7c37c6.webp)
Бир қатор шахсларга бензин сотиб олиш учун компенсациянинг янги миқдори белгиланди. Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил 3-чоракдан бошлаб 119 640 сўмни ташкил қилади.
Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар:
- уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган;
- уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
- I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.
Бензин учун компенсация тўловлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан молияшлаштирилади.