Германияда ўлим жазоси жорий этилган кун

Platina.uz 7 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
7 сентябрь 2023 йил
Германияда ўлим жазоси жорий этилган кун

 

Бугун Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бошланди.

Бугун Хива шаҳрида Халқаро Этноспорт фестивалига старт берилди.

Жаҳон уруши ўйинчоқларини йўқ қилиш халқаро куни.

Воқеалар.

  • 1822 йил – Бразилия Португалиядан мустақиллигини эълон қилди.
  • 1860 йил – Уэлс шаҳзодасининг Канадага ташрифи чоғида чинор барглари биринчи марта Канаданинг расмий эмблемаси сифатидаи шлатилган. Баргларнинг шакли тож шаклида бўлган чинор япроғи Канаданинг расмий тимсолларидан биридир.
  • 1911 йил – Шоир Гиём Аполлинер Луврдан Мона Лизани ўғирлаганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди. Беш кундан кейин оқланган.
  • 1933 йил – Максим Горкий ёзувчилар қурултойида танқидий реализм шиорини илгари сурди.
  • 1939 йил – Германияда "немис халқининг мудофаа қудратига таҳдид" учун ўлим жазоси жорий этилди.
  • 1945 йил – Берлинда Гитлерга қарши коалиция мамлакатлари иттифоқчи кучларининг Ғалаба паради бўлиб ўтди: СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция.
  • 1947 йил – Москва метросида СССРда биринчи марта станцияларда интервалли соатлар қўлланила бошланди.
  • 1951 йил – Канада почта хизмати барча хат жўнатувчилар конвертда кўча номини ва уй рақамини кўрсатиши кераклигини эълон қилди (бундан олдин кўпчилик фақат манзилнинг шаҳри ва фамилиясини кўрсатган).
  • 1953 йил – Никита Хрушчев КПСС Марказий Комитетининг Биринчи котиби этиб сайланди.
  • 1991 йил – халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилди.
  • 1992 йил – "Янги руслар" атамаси "Коммерсант" газетасида биринчи марта қўлланилди.
  • 1995 йил – Ўзбекистон алпинизми тарихида биринчи марта республикамиз алпинистлари гуруҳи иккита баланд чўққи – Хонтангри (6995 метр) ва Ғалаба (7439 метр) чўққиларини забт этишди.
  • 2000 йил – ўзбекистонлик ҳунармандлар Германиянинг Ҳанновер шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кўргазмаси “ЭКСПО–2000”да қатнашди. Унда, жумладан, марғилонлик атлас тўқувчи ҳунарманд Муҳаммаджон Каримов қўлда тўқилган атласларини намойиш этди. Бундан ташқари бухоролик зардўз Шоира Соибова, хивалик ёғоч ўймакор ҳунарманд Шавкат Жуманиёзов ясаган миллий ҳунармандчилик буюмлари европаликларда катта таассурот қолдирди.
  • 2004 йил – ўзбек журналистикаси тарихида биринчи марта нодавлат телеканаллар икки палатали парламент сайловлари жараёнини ёрита бошлади. Яъни сайлов жараёнида аҳолининг фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакат ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан ёндашишини таъминлаш мақсадида теледастурлар тайёрланди.
  • 2007 йил – Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
  • 2021 йил – Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошди.

Таваллудлар.

  • 1897 йил – актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Абдуваҳоб Азимов таваллуд топди. У Ҳамза билан бирга Андижон театрини ташкил қилишда қатнашган. Труппанинг ташкилий даврида Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи”, “Фарғона фожиаси” спектаклларида режиссёрлик ва актёрлик қилган. Абдуваҳоб Азимов ҳажвий характерли ролларни зўр маҳорат билан ўйнаган. Муболаға, мимика ва саҳна нутқи воситаларидан усталик билан фойдаланган. У Тошкентдаги Муқимий номли мусиқали драма ва комедия театрининг ташкилотчиларидан бири бўлган.
  • 1908 йил – файласуф олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Иброҳим Мўминов таваллуд топди. У 1956 йилдан академиянинг вице-президенти бўлган. Иброҳим Мўминов Навоийдан тортиб, Аҳмад Донишгача бўлган йирик мутафаккирлар ижодини таҳлил қилди. Унинг “Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли” асари (1968), умуман Амир Темур шахсини илмий ўрганиш ташаббуси билан чиқиши олимнинг илмий жасорат ва юксак ватанпарварлик фазилатининг ёрқин ифодаси бўлди. Иброҳим Мўминов Ўзбекистонда фалсафа мактабига асос солди. У вафотидан сўнг, 2003 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
  • 1967 йил – бастакор Хуршида Ҳасанова таваллуд топган. Х.Ҳасанова 1991-2001 йилларда фортепиано учун “Вариациялар”, “Пьесалар”, “Сонатино”, фортепиано ва симфоник оркестр учун бир қисмли “Концерт”, симфоник поэма, торли оркестр учун 4 қисмли сюита, жўрсиз хор учун Э.Воҳидов сўзига “Илтижо” икки қисмли туркум хор, скрипка, флейта, гобой, кларнет, фагот каби чолғулар, фортепиано жўрлигида ёзилган пьесалар, ёғочли-дамли чолғулар квартетига “Квартет” ларни яратди. Х.Ҳасанова 1998 йилдан буён замонавий эстрада ва болалар қўшиқчилик санъатига эътибор қаратиб, 30 дан ортиқ турли мавзуларда замондош шоирларнинг сўзларига эстрада қўшиқлари ва болалар учун қўшиқлар яратди.
  • 1945 йил – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев;
  • 1976 йил – ўзбекистонлик тоғ чанғи спортчи, 1998-2002 йиллардаги қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комил Ўринбоев таваллуд топган.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+