Фармацевтика агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтди

У фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади. 

Жамият
7 сентябрь 2023 йил
Фармацевтика агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтди

Фармацевтика агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Агентлик Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эди.

Шунингдек, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳам 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади.

Мазкур муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда улар фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади.

Фармацевтика агентлиги фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади. 

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+