platina.uz

Марказий банк Oson тўлов тизимидаги ноқонуний ҳолатни изоҳлади

Аввалроқ Марказий банк ушбу тўлов ташкилотига санкция қўллаганди.  

Иқтисод
5 сентябрь 2023 йил
Марказий банк Oson тўлов тизимидаги ноқонуний ҳолатни изоҳлади

Марказий банк ижтимоий тармоқда Oson тўлов тизими билан боғлиқ ҳолатни изоҳлади.

Жумладан, тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни билдирган:

“BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган" дейилади банк изоҳида.

Аввалроқ Марказий банк ушбу тўлов тизимига санкция қўллаганди.



© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+