"Коинотдаги уруш": АҚШ генерали хавотирли баёнот берди

Солтцман самодаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида коинотнинг ифлосланиши кўплаб авлодларга таъсир қилишини таъкидлади.

Жаҳон
4 сентябрь 2023 йил
"Коинотдаги уруш": АҚШ генерали хавотирли баёнот берди

AҚШ Коинот кучлари қўмондони генерал Ченс Солтцман коинотдаги содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий уруш бутун инсоният учун хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди. Newsweek нашрига берган интервюсида у бундай можаро ҳавода, қуруқликда ва денгизда олиб борилаётган анъанавий урушлардан ҳам ҳалокатлироқ бўлиши ва одамлар ҳаёти учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Солтцман самодаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида коинотнинг ифлосланиши кўплаб авлодларга таъсир қилишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, AҚШ ўз ҳарбий мақсадларига эришиш учун эҳтимоий душманни Aмерика сунъий йўлдошларини нишонга олиш имкониятидан маҳрум қилиши керак. Бу, генералнинг фикрига кўра, анъанавий маънода урушдир.

Мақолада коинотда ишлашга қодир бўлган биринчи қуроллар фашистлар Германияси томонидан яратилгани ҳам қайд этилган. Қўшма Штатларнинг азалий рақиби Россияда космик кучлар 1992 йилда пайдо бўлган ва 2015 йилда ҳаво кучлари таркибига кирди. Шунингдек, қудратли мамлакатлар космосга йўналтирилган ҳарбий тузилмаларни яратаётгани қайд этилган. Улар орасида Хитой, Ҳиндистон каби йирик давлатлар бор. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+