Халқаро ислом академиясига ректор тайинланди
Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов бир вақтда академия ректори вазифасини бажариб келаётган эди.

Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.
Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов бир вақтда академия ректори вазифасини бажариб келаётган эди.
Уйғун Ғафуров бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.