Қайта-қайта кўрсангиз ҳам зериктирмайдиган 3та ўзбек филми?
Platina.uz шу саволларга аҳолидан жавоб олди.
Маромига етказиб ишланган филмлар, томошабинга нафақат маданий ҳордиқ, балки дунёқарашини янада кенгайтириш имконини ҳам беради.
Бироқ, савия жиҳатдан бизнинг ўзбек филмлари бир неча йиллар давомида қораланиб, ўз ўрнини йўқотиб келди. Натижада, телевидение орқали бирор миллий филм намойиш этилса, бошқа каналга ол дейдиган бўлдик. Хўш ҳозирчи?
Бугунги кунда аҳоли ўзбек филмларига қанчалик қизиқиш билдирмоқда, ўзи миллий филмларни кўрадиганлар борми? Platina.uz шу саволларга аҳолидан жавоб олди.
Сўровномадан интервю берганларнинг кўпчилиги, эски ўзбек миллий филмлари ишқибози эканлиги яққол кўриниб турибди. “Шум бола”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Келинлар қўзғолони”, “Шайтанат”, “Ўткан кунлар” “Абдуллажон”, “Темир хотин”, кабилар нафақат ўз даврининг, балки бугунги авлоднинг ҳам энг севган филмлари қаторида. Шунингдек сўнгги ўн йигирма йиллар ичида сур’атга олинган “Илҳақ”, “Осмондаги болалар”, “Қасос”, “Барон 1”, “Барон 2” “Новда” каби миллий филмлар ҳам оммалашганини кўриш мумкин.
Айтиш мумкинки, сўнгги йилларда, суратга олиниб, премера қилинган, айримлари ҳатто телевидение орқали ҳам намойиш этиб келинаётган филмлар кино саноатига ижобий бурилиш ясамоқда.
Бироқ, сўровномамиз натижаларидан кўринадики, бу филмлар ё аҳоли эътирофига сазовор бўла олмаяпти ёки ҳали ҳамон ўзбек филмлари яхши эмаслиги ҳақидаги қарашлардан халос бўла олмаяпмиз.
Одинахон Деҳқонова