Японияда инқироз, Жаҳонгир Отажонов ва юрак куни

Platina.uz 29 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
29 сентябрь 2023 йил
Японияда инқироз, Жаҳонгир Отажонов ва юрак куни

29 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.

Бутунжаҳон юрак куни. Бутунжахон юрак куни 1999 йилда Бутунжаҳон юрак федерацияси ташаббуси билан 29 сентябрда нишонланадиган бўлди. Ўз соғлиги, ишчанлиги, фаровон ҳаётини сақлаб қолмоқчи бўлган ҳар қандай инсоннинг кундалик турмушига гимнастика, жисмоний машқлар, югуриш ва юриш кириб келиши керак.

Отоларингоглар куни. Ҳар йили бугунги санада отоларингоглар касб байрами кенг нишонланади. Отоларингогия грекча сўздан олинган бўлиб, (қулоқ, бурун, томоқ) қулоқ, томоқ, бурун ва ёндош бўшлиқларини анатомик ва физиологик тузилиши ҳамда уларнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикасини ўрганувчи тиббиётнинг энг муҳим қисми ҳисобланади.

Воқеалар.

1650 йил – Генри Робинсон Лондонда дунёдаги биринчи никоҳ агентлигини очди.

1842 йил – Уилям Хенсон буғ билан ишлайдиган самолёт дизайнини эълон қилди, у 1842 йил 28 мартда патентга ариза топширди.

1864 йил – Испания Қироллиги ва Португалия Қироллиги ўртасидаги замонавий чегараларни ўрнатувчи Лиссабон шартномаси имзоланди.

1897 йил – танго биринчи марта ижро этилди. Бу Буэнос-Айресда, Олимпо театрида, "Креол суди" спектаклининг премьерасида содир бўлди.

1911 йил — Италия Туркияга уруш эълон қилди.

1913 йил – француз учувчиси Морис Прево Deperdussin самолётида биринчи марта соатига 200 км тезликни оширди.

1916 йил — Стандард Оил асосчиси Жон Рокфеллер дунёдаги биринчи миллиардер бизнесменга айланди.

1923 йил – Фаластин устидан Британия мандати кучга кирди.

1938 йил – Мюнхен келишуви тузилди.

1951 йил – Юпитернинг 12-сунъий йўлдоши Ананке топилди.

1954 йил — Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти ташкил этилди.

1957 йил – Маяк корхонасида радиациявий авария содир бўлди.

1988 йил – Тинчлик учун Нобел мукофоти БМТ тинчликпарвар кучларига берилди.

1990 йил – Чукотка автоном округи Магадан вилоятидан чиқишини эълон қилди ва ўзини республика деб эълон қилди.

  • Қозоғистонда русийзабон вилоятларга қозоқ тилини 2000 йилгача босқичма-босқич расмий тил сифатида киритишга рухсат берилган.

1991 йил – Гаити Республикасида давлат тўнтариши бўлди, ҳарбий кучлар президент Жан-Бертран Аристидни истеъфога чиқарди.

1992 йил – Бразилия Миллий Конгрессининг Депутатлар палатаси президент Фернандо Кол де Мелога импичмент эълон қилиш учун овоз берди.

1993 йил – Борис Елцин Олий Кенгаш депутатларига 4 октябргача Оқ уйни тарк этиш талабини эълон қилди.

1998 йил – Япониядаги молиявий инқироз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик банкротликка олиб келди. Бу ҳақда қарзи 16 миллиард доллардан ошган “Джапан лизинг корпорэйшн” компанияси маълум қилди.

2001 йил – Россия фуқароларига хорижий банкларда ҳисоб рақамларини очишга рухсат берилди.

2005 йил – Остона шаҳрида Бутунжаҳон қозоқларининг III қурултойи ўтказилди.

2020 йил – Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритди. Британиялик дипломатлар бундай санкциялар "Беларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилишини маълум қилган. Маълумот учун: 2020 йилнинг 9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач, мамлакатда оммавий норозиликлар бошланган эди.

  • Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди.

2021 йил – Ўзбекистонда бир кунда икки марта, яъни аввал 4,7, кейин 4,3 балл ер силкишини қайд этилди.

Таваллудлар.

1932 йил – ҳиндистонлик актёр, қўшиқчи, режиссёр ва продюсер Меҳмуд Али;

1942 йил – бастакор Ислом Оллоберганов;

1970 йил – Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича вазир ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев;

1978 йил – хонанда Жаҳонгир Отажонов таваллуд топган.

1984 йил – ўзбек футболчиси, "Локомотив" клуби ҳимоячиси Иброҳим Раҳимов;

1992 йил – ўзбек дзюдочиси-паралимпиячи, 70 кг гача вазн тоифасида, 2016 йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, Пара-Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлик ўйинлари, Осиё чемпионати ва Жаҳон кубоги босқичлари совриндори Гулрух Раҳимова таваллуд топган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+